Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Николай Удовиченко элчиликнинг Instagram’даги расмий саҳифасига «Қирғизистоннинг давлат тили ҳақидаги» қонун лойиҳасига оид вазиятга изоҳ берди.
Унинг айтишича, Россия вазиятни кузатиб турибди ва у ерда лойиҳанинг ҳозирги турида қабул қилиниши «Конституцияда расмий тил қатори қабул қилинган рус тилининг фойдаланиш ҳудуди қисқаради деган хавотирлар» бор.
«Мамлакатда қадрли дунё классиги Чингиз Айтматовни рус тилининг Қирғизистондаги инсонпарварлик миссияси ҳақида айтганларини ёдга олиш ортиқча бўлмаса керак. Муваффақиятлардан шунчалик осон бош тортишнинг нима ҳожати бор?» — деб ёзди Удовиченко.
«Қирғизистон Республикасининг давлат тили» ҳақидаги конституция қонунининг янги таҳрири жамоат муҳокамасидан ўтди. Унда қирғиз тилининг мақоми кенгайтирилган. У барча давлат ҳамда муниципал ходимларни қирғиз тилини билиш мажбуриятини юклайди.
Қонун лойиҳасининг биринчи бўлимида Қирғизистоннинг ҳудудида яшаган барча этнос вакилларининг тилларини эркин ривожлантириш принципига амал қилиши таъкидланган.
Унда Қирғизистоннинг ҳар бир фуқароси она тилини фойдаланишга, муомала қилиш, тарбиялаш, ўқитиш ҳамда ижодий ишларини амалга олиши тилини эркин танлаб олиш ҳуқуқига эга деб ёзилган.
Шу билан бирга «Давлат тили ҳақидаги» қонун Қирғизистоннинг фуқароларига, давлатда барқарор яшаган чет эллик фуқароларга ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан қўлланилиши айтилган.
Қонун лойиҳасини энди Жогорку Кенеш кўриб чиқади. У президент қўл қўйган кундан бошлаб кучига киради.