"Яхшилик ўзингга қайтади." Россиялик блогер қирғизистонликка машина совға қилди

197

Россиялик блогерлар Гусейн Гасанов ва Арутюн Назарян Инстаграмдаги саҳифаларида Қирғизистон фуқаросига янги машина совға қилгани ҳақидаги видеосини эълон қилди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ГУСЕЙН ГАСАНОВ (@gusein.gasanov)

Блогер Гасанов аввалроқ ким уни бепул етказиб қўйишга рози бўлса унга автомобил совға қилишини айтган. У таксиларни тўхтатиб қийин вазиятга учраб қолганини айтиб, аммо ҳамёнини унутиб қўйгани сабаб бепул етказиб қўйишни илтимос қилган. Лекин аксарият ҳайдовчилар илтимосни рад этган.

Сўнггида Гасанов қирғиз таксистни тўхтатган. У таксистга пули йўқ эканини айтиб, бир манзилга етказиб қўйишни илтимос қилган, ҳайдовчи дарҳол рози бўлган.Йўлда кетаётиб, блогер ҳайдовчидан оиласи ҳақида ва келажакдаги мақсадлари ҳақида сўраган.

Ҳайдовчи Қирғизистон фуқароси эканини айтиб, такси қилиб оиласини боқаётганини айтган. Шунингдек, у қизининг бир қулоғига операция қилиниши кераклигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, ҳайдовчи блогерга келажакдаги мақсадларини айтиб берган. Унда у биринчи навбатда қарзларини тўлаб, ўзига бир оз пул тўплаб, шундан кейин Қирғизистонга кетишини айтган.

Ҳайдовчи айтилган жойга етказгандан кейин блогер унга улар «КИА»нинг авто салони ёнида туришганини айтиб, бу ерга нима учун келдик деб ўйлайсан деб савол берган. Қирғизистонлик «билмайман болалар» деб жавоб берган.

Гасанов эса «сен бошқаларга яхшилик қилганинг учун сенга янги автомобил сотиб олиб берамиз» деб, бирга авто салонга киришган. Шундан кейин ҳайдовчига ижарага олиб миниб юрган машинасининг янгисини совға қилишган. У ҳаяжонланиб оиласига қўнғироқ қилган.