Қирғизистонда 25-ноябрдаги маълумотга кўра коронавирус юқтирган икки бемор вафот этган. Республика штаби улар эмланмаганини билдирди.
Пандемия бошланганда бери Қирғизистонда коронавирус юқтириб вафот этганарнинг умумий сони 2734 кишига етган.
Штаб берган маълумотга кўра, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 70 ҳолати аниқланган.
- Бишкек - 23;
- Чуй вилояти - 21;
- Ўш вилояти – 6 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 8 та;
- Жалолобод вилояти – 7;
- Боткен вилояти - 3.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 183 066га етди.
Ҳозирда касалхоналарда 457 нафар бемор, уй шароитида эса 579 нафар бемор даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 25-ноябрга келиб COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 6093 киши, иккинчи дозасини эса 66422 нафар киши олди.