Мирбек Мияров: Ҳозирги чўнтак парламент инвентаризация қилса, бунинг кераги йўқ

415
Мирбек Мияров

«Ордо» партиясининг лидери Мирбек Мияров 24-ноябрда КТРКда ўтаётган дебатда Қирғизистоннинг қонунларини янги қабул қилинган Конституцияга мослаб инвентаризацияни олтинчи чақирилишнинг депутатлари қилмаслиги керак деган фикрни билдирди. Чукни ҳозирги Жогорку Кенешнинг қонунийлигининг ўзи шубҳа туғдиради.

«Агарда [қонунларнинг] инвентаризациясини ҳозирги “чўнтак” парламент қарайдиган бўлса ёки бу қонуннинг барини инвентаризацясини олиб туриб, янги парламентга таклиф қиладиган бўлса — бу ерда икки муаммо пайдо бўлади-да [...] Бугунги кунда савол беришимиз керак [олтинчи чақирилишнинг депутатлари] қонуний ўтирадими ёки ноқонунийми? Чунки Конституцияда аниқ ёзилиб турибди: [парламентнинг муддати] беш йилдан ошмаслиги керак деб», — деди Мияров.

Шунингдек Мияров инвентаризация албатта керак эканини таъкидлаб, Жогорку Кенешнинг депутатлари бир-бирига  «кнопка босиш» йўли билан йилига 1,5 мингга яқин қонун қабул қилганини билдирди.

Айни вақтда Мияров аввалги қонунлар «яхши ёзилганини, аммо ижроия ҳукумати ночор бўлган» деб ҳисоблайди.

Собиқ бош вазир Улукбек Марипов жорий йилнинг март ойида қонунларга инвентаризация ўтказиш бўйича муассасалараро комиссия тузган. Мазкур комиссия Қирғизистоннинг қабул қилинган қонунунларининг, концепцияларининг, стратегияларининг ҳамда дастурларининг Конституцияга мослаштириш учун инвентаризация олиб бориши керак эди.

Қирғизистонда жорий йилнинг 5-майида янги Конституция қабул қилиниб, мамлакатда президентлик бошқаруви тизими ўрнатилган. Шу сабаб жами бўлиб 365 қонунни янги Конституция ҳамда Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятларига мос келтириш учун инвентаризациялаш бошланган.

Шунга қарамай юристлар ва халқаро ташкилотлар Қирғизистондаги инвентаризациялашни танқид қилишган.

Мирбек Мияров ўтган йили ҳукуматнинг алмашувидан кейин Чуй вилоятининг етакчиси бўлиб тайинланган. Аммо у жорий йилнинг март ойида хизматдан олинган.