Бактибек Қалмаматов: Қурултой институти кераксиз ва ортиқча муассаса

306

КТРКда ўтаётган партиялар лидерлерининг дебатида «Азаттык»нинг номзоди Бактибек Қалмаматов президент  ташаббус қилган Халқ қурултойи институтини танқид қилди.

Калмаматовнинг ишончи комилки, қурултой ваколатларининг ортиши мамлакатни сиёсий инқироз ва тартибсизликка олиб келади. Унинг таъкидлашича, бир мамлакатда иккита кенгаш бўлмаслиги керак ва эндиликда қурултой функцияларини парламент бажаради.

«Айнан ўша ота-боболаримиз “кенгашиб кесилган бармоқ оғримайди” деб Жогорку Кенешни тузишган. Жогорку Кенешнинг уч функционал вазифасининг бири бу халқнинг вакиллиги. Ўша вакиллик миссияси бу қурултойнинг миссияси. Унга яна уч минг кишидан иборат Қурултой тузиш мақсадга лойиқ эмас […] Кўрасизлар, йиллар ўтиб, қурултой институти — ҳукуматга ёнбосувчи маддоҳлар армиясининг даражасидан юқори кўтарилмайди», — деди у.

Шунингдек Қалматов Халқ қурултойи сайлаган парламентдан ва президентдан қандай қилиб ҳисобот олади деб савол қўйган.

«Қурултой президентни кетказа олмайди, парламентни тарқата олмайди, у вақтда нима ишни бажара олади? Бу бизни сиёсий инқирозга олиб боради. Давлатни тартибсизликка, сиёсий конфронтацияга олиб боради», — дейди Қалмаматов.

Жорий йилнинг 5-майида амалга кирган янги Конституцияда Халқ қурултойи институти киргизилган. Қурултойни қайтаришни президент Садир Жапаров ўзи тавсия қилган. Жапаров қурултой институти жамоат органи бўлиб, давлат органларидан ҳисобот олади деб таъкидлаган.

«Азаттык» партиясининг собиқ мудофаа вазири Исмаил Исаков бошқаради. Рўйхатга Жогорку Кенешнинг турли чақирилишининг собиқ депутатлари ҳам кирган. Партияда парламентнинг собиқ етакчилари Медеткан Шеримкулов, Ишенбай Кадырбеков, Акматбек Келдибеков, собиқ депутатлар Жилдизкан Жолдошева, Бактибек Қалмаматов ва журналист Миктибек Арстанбек бор.

Номзодларнинг орасида божхонадаги коррупция бўйича судланган собиқ божхоначи, журналистик суриштирувнинг фигуранти Райимбек Матраимовнинг фаол тарафдорлари ҳам бор.

Партиянинг қошидаги бешлигини собиқ депутат Бактибек Қалмаматов якунлайди — у 2021-йили президент сайловига қатнашиб, Садир Жапаровни Конституцияни ўзгартиришни истагани учун танқид қилиб, бош қонуннинг таклиф қилинган лойиҳасини «абсолют хонлик бошқарувига олиб келади» деб билдирган. У «Биз Барбиз» фондига асос солган, 2010-2015-йиллари парламент депутати бўлган.