«Қумтўр иши» бўйича қўлга олинган собиқ бош вазир Темир Сариевнинг 20-ноябрда эҳтиёт чораси ўзгартирилди. Бу ҳақда Биринчи май туман судининг матбуот хизмати билдирди.
Сариев 3-август куни «Қумтор» иши бўйича МХДҚ томонидан қўлга олинииб, идоранинг тергов изоляторига киргизилган эди.
Маълумотга кўра, Сариев ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида МХДҚнинг тергов изоляторидан бўшатилган.
Темир Сариев 2011-йили иқтисод вазири бўлиб, бир йилдан кейин «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг фаолиятини тадқиқ қилган давлат комиссиясини бошқарган.
2015-йили Сариев давлат бош вазири бўлган, аммо бир йилдан кейин Балиқчи — Қорумду авто йўлини реконструкциялаш бўйича можаро сабабли истеъфога чиққан.
У 2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Бутун Қирғизистон» партиясининг номзодлар рўйхати билан боришини билдириб, аммо кейинчалик сайловга қатнашишдан бош тортган.
«Иқтисод вазири ва давлат комиссиясининг етакчиси бўлиб турганда “Қумтўр” конини ишлатишда экологияга етказган зарарнинг миқдоридан бир неча миллиард сом қисқариб кетган», — деб билдирилган МХДҚдан.