Молия полициясининг собиқ етакчи ўринбосари Эмил Жамгирчиев ва ҳукуматнинг аппарат етакчисининг собиқ ўринбосари Бакит Қалмуратов оқланди. Мазкур қарорни 19-ноябрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилди.
Амалдорларга «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» ҳамда «Мажбуран пора олиш» моддалари билан айб қўйилган эди. Прокуратура эса уларни 15 йилга озодликдан ажратишни сўраган.
Айни вақтда суд Калмуратовга қўйилган айбни «Товламачилик» моддасига алшмаштириб, жабрланувчининг даъвоси йўқ бўлгани сабаб бу ишни қисқартирди.
Ҳозирда Жамгирчиев парламент сайловига қатнашишда — у «Альянс» партиясининг номзоди.
Эмил Жамгирчиев ва «ўрдак гўшти» можароси
Жамгирчиев 2018-2020-йиллари Молия полициясининг етакчи ўринбосари бўлган.
2019-йили ҳусусий тадбиркор Эмир Эмилканов Жамгирчиев ва Қалмуратов ундан «50 минг доллар талаб қилганидан» шикоят қилган. Эмилканов 2018-йили Хитойдан Бишкекка 80 тонна ўрдак гўштини олиб киришга ҳаракат қилган.
Тадбиркорнинг айтишича, у маблағларни жиноят ишини ёпиш учун Қалмуратов орқали Жамгирчиевга берган. Шунингдек Эмилканов икки амалдорнинг устидан МХДҚга ариза ёзган.
Бу воқеадан кейин Қалмуратов хизматидан олинган. Жамгирчиев эса тадбиркорнинг айтганларини «бўҳтон» деб атаган.
2020-йилнинг октябрь ойида Жамгирчиев ва Қалмуратов «Пора олишда» гумони билан қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғига киргизилган. Аммо 2021-йилнинг февралида Жамгирчиев уй қамоғига чиқарилган. Биринчи май туман судидан у бюджетга 20 млн сом тўлаганини билдиришган.
Орадан икки ой ўтиб суд Қалмуратовни ҳам уй қамоғига чиқарган.
Шунга қарамай Жамгирчиев давлатга 20 млн сом тўкмаганини билдирган. Унинг айтишича, у «давлатга зарар келтирмаган».
Суд йиғинида эса тадбиркор Эмир Эмилканов айбланувчилар 27 минг долларлик чиқимни тўлаб берганини, уларга даъвоси йўқлигини айтган.