Сайлов-2021: Ўш вилояти бўйича 48 қонун бузиш ҳақида маълумот тушди

494
Милиция ходимлари Ўш вилоятининг ҳудудида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Сурат: Ўш вилоят ИИБнинг матбуот хизмати

Ўш шаҳрида 19-ноябрда давлат идораларининг вакиллари Жогорку Кенеш депутатларининг сайлов бўйича давра суҳбатини ўтказишди. Унда Ўш вилоят ИИБниинг вакили вилоят бўйича сайлов қонунларини бузиш бўйича 48 маълумот тушганини хабар қилди.

Унинг айтишича, 48 билдирувнинг ичидан олти факт бўйича судгача текширув иши очилган. Яна 16 факт бўйича қилмиш иши қўзғалган. Қолган фактлар бўйича текширув олиб борилмоқда.

«Умумий қилиб айтганда, ўқитувчилар ўқувчиларини сайловга, ташвиқотга қатнаштириб, маъмурий ресурс қўлланган бўйича [...] [Шунингдек] номзодларнинг баннерларини олиб қўйиб, йиртиш ҳоллари қайд этилди. Бу ишлар бўйича тегишли ишлар ўрганилмоқда», — деб билдирди у.

Шунингдек Ўш вилоят ИИБнинг вакили Ўзган ва Аравон туманида қайд этилган қилмиш ишлари судга юборилганини қўшимча қилди.

Бу ерда «Бутун Кыргызстан» партиясининг Ўзган туманининг Қуршоб қишлоғидаги ташвиқот тадбири ҳақида гап бўлмоқда. Унда Акматбек Суйунбаев нмоидаги мусиқа мактабининг ўқитувчиси тадбирга мактаб ўқувчиларини жалб қилган. Ҳозирда «Маъмурий ресурсни суиистеъмол қилиш» моддаси билан қўзғалган иш судга ўтказилди.

Аравон туманидаги Базарбай Жээналиев нмоидаги мактабдаги воқеа бўйича иш қисқартирилган. Унда маҳаллий кенгашнинг депутатлари мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналарини тўплаб, ташвиқотга жалб қилиш ҳаракати бўлгани айтилган. Аммо сўроқ вақтида учрашувда мактабга генератор сотиб олиш масаласи муҳокама қилингани аниқланган.

Парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган. Янги Бош қонунга кўра, парламентнинг янги чақирилишига 90 депутат беш йиллик муддатга келади.

Сайлов аралаш тизими билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади. Парламент сайловига 21 партия, бир мандатли округлардан эса 290 номзод қатнашмоқда.