Қирғизистонда 21-ноябрга келиб Республика тезкор штабининг маълумотига кўра, коронаивруснинг 53 янги ҳолати қайд этилиб, 73 бемор касалликдан тузалди. Уч киши эса коронавирусдан вафот этди.
- Бишкек шаҳри — 23;
- Иссиқкўл вилояти — 12;
- Боткен вилояти — 6;
- Жалолобод вилояти — 5;
- Талас вилояти — 3;
- Ўш вилояти — 3;
- Ўш шаҳри — 1.
Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 182 833 кишига етди. Мамлакат бўйича 177 442 нафар киши эса касалликдан тузалди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2723 киши вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 447 нафар бемор, 661 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Республика штабининг маълумотига кўра, 21-ноябрга кўра COVID-19га қарши вакцинани биринчи дозасини 3338 киши, иккинчи дозасини эса 3817 киши олди.