«Клооп» парламент сайловини кузата олади. Ташкилотларимиздан бири аккредитациядан ўтди

135

Маказий сайлов комиссияси 28-ноябрда ўтувчи парламент сайловини кузатиш учун «Коомар Медиа» жамоат фондини рўйхатдан ўтказди. Мазкур қарорни МСК аъзолари 18-ноябрда қабул қилди.

Бу «Клооп» парламент сайловини кузата олишини англатади.

Сурат: Даниль Усманов / Kloop.kg

«Коомар Медиа» жамоат фонд — «Клооп»нинг таркибига кирган ташкилотлардан бири.

Аммо «Коомар»нинг рўйхатдан ўтгани «Клооп» нашрининг асосини ташкил қилган «Клооп Медиа» жамоат фондига сайлов жараёнини кузатишни тақиқловчи қарор бекор бўлди дегани эмас.

«Клооп»га парламент сайловини кузатишни тақиқлаш бўйича 8-ноябрда, МСКнинг етакчи ўринбосари Нурлан Койчукеевнинг имзоси қўйилган хатдан маълум бўлган.

Хатда Қирғизистон Республикаси Президентининг ва Қирғизистон Республикасининг Жогорку Кенешининг депутатларини сайлаш тўғрисидаги конституция қонунига ҳамда сайловга кузатувчиларни қайд этиш тартиби бўйича низомга илова қилинган.

5-сентябрда қабул қилинган янги низомда уставида сайловни кузатиш тўғрисида аниқ ёзилган ташкилотларгина кузатувчи бўлишга ҳақли экани ёзилган. Бундан ташқари, хатда «Клооп Медиа»нинг МСКга топширган ҳужжатларида хатолар бор экани айтилган.

«Клооп Медиа» ҳужжатлардаги хатоларни тузатди, аммо ташклиотнинг устави ўзгаришсиз қолди: ташкилот етакчилари МСКнинг низоми Конституцияга қарши келади деб ҳисоблайди. Ҳозирча МСК «Клооп Медиа» жамоат фонди бўйича охирги қарорни чиқаргани йўқ.

МСКнинг қарори нимани тушунтиради?

МСКнинг «Коомар Медиа»га сайловни кузатишга рухсат бергани фонднинг кузатувчилари аввал режалаштирганидек давлатнинг барча ерида парламент сайловини кузата олишини билдиради.

Бизнинг кузатувчилар эртадан кечкача сайлов участкасида бўлиб, комиссия аъзолари  бюллетенларни қандай ҳисоблаб, протоколларни қандай тузаётганини назорат қила олади.

Сурат: Даниль Усманов / Kloop.kg

2020-йилнинг куз ойларидан бошлаб «Клооп» тўрт сайловга ва икки референдумда кузатув ўтказди. Апрелдаги шаҳар кенгашининг сайловида бизнинг кузатувчилар 800дан ортиқ хатоларни аниқлаб, юристлар сайлов комиссияларига 192 ариза берган.

Умумий ҳисобда «Клооп»нинг апрелдаги кузатув кампанияси давлатдаги энг кўламлиси дейиш мумкин. Масалан, Қирғизистон бўйича «Клооп»нинг номидан сайловга 3 минг киши кузатув ўтказган.

Апрель ойида МСКга келиб тушган шикоятларнинг учдан бирини «Клооп» берган. Унда Марказий сайлов комиссияси 500дан ортиқ аризани қайд этган — шунингдек жамоат ташкилотларидан, сиёсий партиялардан, депутатликка номзодлардан ва фуқаролардан келиб тушган.

Апрелдаги сайловлардан кейин «Клооп»нинг дата-бўлими маҳаллий кенгашларда ва Конституцияни ўзгартириш бўйиа ўтган референдумдаги барча участокларда бўлган қоида бузарликларни таҳлил қилиб, бир қатори материалларнинг серияси эълон қилган.

Масалан, журналистлар МСК ташвиқот вақтидаги қонун бузарликларга кўпинча сайланма муносабат қилганини аниқлаган  — айрим майда хатоларга чора кўриб, жиддий қонун бузарликларни эътибордан қолдиради.

Бундан ташқари, «Клооп»нинг дата-бўлими, айрим участка коммисиялар сайлов тугагандан кейин протоколларни қайтада ёзиб чиққанини аниқлашган.