Жалолободда электр минорасидан ўзини ташламоқчи бўлган ўқувчи қутқарилди

403

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Жалгиз-Жангак қишлоғида 17 ёшдаги мактаб ўқувчиси жонига қасди қилишга ҳаракат қилиб, у ФҲВ тарафидан қутқарилди. Бу ҳақда 17-ноябрда ФҲВнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, ФҲВга соат тахминан 17:18ларда юқори вольтли электр минорасидан ўқувчи бола ўзини ташлашга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумот тушган. Маълумотда айтилган ерга беш қутқарувчи дарҳол жўнаб кетган.

Мактаб ўқувчиси электр минорасида. Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

«Тажрибали қутқарувчиларнинг ёрдами билан 30 дақиқалик суҳбатдан кейин ўзини ташламоқчи бўлган бола қутқарилиб, ота-онасига ўтказиб берилди», — деб билдиришди ФҲВдан.

Аммо ФҲВ ходимлари ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилганларни ҳар дойим ҳам фикридан қайтаришга кўндира олишавермайди. Масалан, ноябрнинг охирида Бишкекда 22 ёшдаги бола қурилиши тугамаган бинонинг саккизинчи қаватидан сакраган. У касалхонага етмай вафот этган.

Бола қаровсиз бинонинг саккизинчи қаватида тўрт соат турган, одамлар эса воқеани ОАВлар орқали жонли эфирда кўрган.

Ёш йигитнинг ўлимидан кейин жамоатчилик қутқарувчиларнинг фаолиятини танқид қилган. ФҲВ эса марҳумнинг ўлими бўйича ички тергов олиб борилишини хабар қилган.