Ўш, Боткен вилоятларида электр энергиясини тежаш бўйича рейдлар олиб борилмоқда

356

«Ош электр» ишхонаси Ўш, Боткен вилоятларида ва Ўш шаҳрида электр энергиясини тежаш бўйича рейд олиб бормоқда. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бундан норози бўлишмоқда.

Ишхонанинг матбуот котиби Нурильич Токонбаевнинг айтишича, рейд вақтида электр меъёридан ортиқча фойдаланган абонентларга огоҳлантириш берилиб, приборларга пломба қўйилмоқда.

Токонбаев бундай абонентларга «иситиш тизими яхши ишласа ҳам қўшимча иситгичдан фойдаланган кўп қаватли уйнинг турғунлари, кўмир ёқиш имконияти бор бўлиб электр иситиш тизимини ишлатганлар» киришини таъкидлайди.

Кўмир ёқиш имконияти бўлмаган ёки иситиш тизимига уланмаган кўп қаватли уйнинг яшовчиларига эса «тушуниш билан муомала қилинмоқда» дейди матбуот котиби.

Ижтимоий тармоқдаги норозилик

17-ноябрда ижтимоий тармоқларда Қадамжой туманида электр иситкичларга пломба босилгани муҳокамаларга сабаб бўлди. Фейсбук фойдаланувчилари давлатда бундай кўриниш бўлмаганини таъкидлашиб, ҳукуматнинг фаолиятини танқид қилишди.

«Ош электр»нинг матбуот котиби Нурильич Токонбаев пломба «Қадамжой туманидаги озиқ-овқат магазинларида, салон, чойхоналардаги иситкичларга босилган» деб ишонтирди. У келишувда иситишдан фойдаланиш кўрсатилмагани сабаб «пломба тижорий объектлар эгасининг розилиги билан босилган» дейди.

«Юқорида қилинаётган ишларнинг бари аҳоли учун ва энергетика тармоғининг келажаги учун олиб борилаётганини истеъмолчилар тўғри тушунишларини илтимос қиламиз!» — деди матбуот котиби.

Шунингдек Токонбаев электр энергиясини қўлланиш келишувга кўра, бир фазали бир абонент 5 киловаттгача, уч фазали бир абонент 10 киловаттгача қўллана олишини айтади.

Шу сабабдан ишхона қўлланувчиларнинг ҳисоблагичларига белгиланган киловаттга етганда ўчиб қолувчи автоматларни ўрнатмоқда. Бундай ҳолатда қачонгина ортиқча электрни талаб қилган приборларни ўчирганда автоматни қайта ёндириш мумкин бўлади.

Давлатдаги энергетика инқирози

Тўқтоғул сув омбори

Қирғизистон ўтиб бораётган йили энг кўламли энергетика инқирозига учради. Ҳукумат бунга давлатни 40-50%га электр энергияси билан таъминлаган Тўқтоғул сув омборида сувнинг даражаси паст бўлганини сабаб қилмоқда.

Айни сабаб билан «Ош электр» ишхонаси ноябрь ойининг бошида абонентларга электр энергиясини қўлланишга 5 ва 10 киловаттлик чеклов киргизган. Унда электр билан иситиши тизимини ишлатганларга кўмир ёқиш тавсия қилиниб, ортиқча иситгичларни ўчириш талаб қилинган.

Шунингдек чекловларни 7-ноябрда «Шимолий электр» ишхонаси киргизган.

Миллий энергохолдинг етакчиси Таалайбек Байгазиев ҳам 3-ноябрда фуқароларни электр энергиясини тежашга чақирган. Байгазиев «истеъмол меъёрдан ошган вақтда, агрегатларга куч келиб авария ўчиришлари бўлиши мумкин, аммо режали ўчиришлар бўлмайди» деб ишонтирган.

Унинг айтишича, 3-ноябрь ҳолатига кўра Тўқтоғул сув омборида сувнинг кўлами 11,9 млрд кубметрни тузган. Бу 2020-йилнинг шу мавсумига нисбатан 2,8 млрд кубометрга кам.

Байгазиев агар электр энергиясини фойдаланишга бўлган чеклов сақланса, 11,9 млрд кубометр куз-қиш мавсумидан муваффақиятли ўтишга эришишини билдирган.

Шунингдек ҳукумат ва энергетиклар қирғизистонликларни  «электр энергиясини тежаб ишлатишга», уйларни имкон борича кўмир ёки газ каби муқобил энергия манбалари билан иситишга ундай бошлаган.

Аммо давлатда кўмир ҳам ўтган йилга қараганда қиммат бўлмоқда.

Жорий йилнинг октябрига нисбатан ноябрь ойида кўмирнинг баҳоси ўрта ҳисоб билан 14,7 фоизга ортиб, бир тонна кўмир 5 942,9 сом бўлди.

Кўмирнинг қимматлиги сабаб минстрлар кабинети 12-октябрда нарх учун 90 кунлик муддатга давлат назоратини киргизган.

Шунингдек президент Садир Жапаров 15-ноябрда Бишкекдаги ИЭМ -2нинг атрофида юзага келган янги массивнинг турғунлари билан учрашиб, пойтахтда кўмир арзонлаган. Унинг топшириғи билан шаҳарда кўмирнинг тоннасини 3000 сомдан сотган икки омбор очилган.