Конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассис Сания Токтогозиева янги қабул қилинган Жиноят, Жиноят-процессуал ва Ҳуқуқ бузарликлар ҳақидаги кодексларни қабул қилишдаги махфийликни танқид қилди.
Президентнинг матбуот хизматининг маълумотига таянсак, Садир Жапаров ҳужжатга 28-октябрда қўл қўйган. Юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари кодексларнинг янги лойиҳаларини бир неча бор танқид қилиб, янги таҳрир ёпиқ эшик ортида ёзилганини ва кўп ҳолларда коррупция, босим, қийноқ ва бошқа қонун бузарликлар учун кўплаган камчиликларга эга 1997-йилнинг кодексларига ўхшаш эканини таъкидлашган.
Токтогазиеванинг айтишича, янги кодекслар «етти муҳрнинг ортидаги катта сир бўлди», қабул қилинган матнни эса бошкпрокурор Зулушевнинг жамоаси билан президент Садир Жапаровдан бошқа ҳеч ким кўрмаган.
«Ҳозирги ҳукумат учун қонунларни босиб ўтиб, ёпиқ эшик ортида қабул қилиш оддий кўриниш бўлиб қолди. Бу режим ўтган йилнинг октябрь ойидан бери процессуал кафолатларни бузиб, қонун чиқаришнинг асосий босқичларини атайин айланиб ўтиб қонунларни муҳрлаб қабул қилмоқда. Шундай даражадаги ҳуқуқий тартибсизликлар бизда аввал бўлмаган», — деб хулоса қилди юрист.
Токтогазиеванинг ҳозирги ҳукуматнинг иш ҳаракатини бунга қадар ҳам танқид қилиб келган. Жорий йилнинг сентябрида Фейсбук саҳифасига «ҳуқуқий тартибсизликнинг эпидемияси қоплаганини, ҳозирги ҳукумат бундай хаосни ҳуқуқий реформа деган ном билан ниқоблаб» амалга ошираётганини айтиб чиққан.
Юрист жорий йилнинг апрель ойида ўтган Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумдан кейин ҳуқуқ тармоғидаги «хаос»дан четлаб ўтиш мумкин эмаслигини қўшимча қилган.
2020-йилнинг октябрида Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин Садир Жапаров Конституцияга ўзгартириш киргизиш ва муассасаларни қисқартириш, бирлаштириш орқали минстрлар кабинетини реформалаш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурган.
Бу ғояларни, жумладан Бош қонунни ўзгартириш бўйича референдумни юристлар узоқ муддат давомида танқид қилган.