«Мегаком» иши. Қирғизистон халқаро арбитраж судида енгиб чиқди

338

Қирғизистон MegaCom алоқа операторининг иши бўйича Лондондаги халқаро арбитраж судда енгди. Бу ҳақда 15-ноябрда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Муассасанинг маълумоти бўйича, Қирғизистонга қарши иш 2017-йилнинг июлидан бошлаб, аниқроғи, Буюк Британиянинг Виргин оролларида қайд этилган Penwell Business Limited компанияси «рейдерлик» учун Қирғизистондан 298 млн доллар компенсация талаб қилгандан бери давом этаётганди.

Кейин, 2021-йилнинг 8-октябрида арбитражнинг таркиби Penwell Business Limited’нинг компенсация талаб қилиш бўйича даъвосини тўлиқ турда инкор қилган. Адлия вазирлиги ўша вақтда ҳам арбитражда Қирғизистон енгиб чиққанини хабар қилган. Ўшанда минкабдан Қирғизистоннинг бу баҳсдаги ғалабаси  — «қирғиз қонунларидаги талабларни сақлаш билан амалга оширилувчи хорижий сармоялар учун яхши хабар» деб билдиришган.

Аммо бу сафаргисида улар 2021-йилнинг 5-ноябрида арбитраж судининг қарорини бекор қилиш учун Лондоннинг «Олий судига» шикоят қилиш муддати ўтиб кетган деб билдиришди.

«Шундай қилиб, қирғиз томон 300млн долларлик баҳсда енгди деб расман айтиш мумкин», — деб билдиришди Адлия вазирлигидан.

Адлия вазирлиги яна нима дейди?

Бундан ташқари, трибунал таркиби компания қўяётган талабни «бажариш мумкин эмас», сабаби фирма ўз инвестициясини коррупция йўли билан олган деб қарор чиқарган.

«Улар 2005-йилнинг октябрида Penwell Business Limited “БиМоКом” компаниясини сотиб олгани, ундан кейин компаниянинг 49% улуши ўша вақтда Алексей Елисеев назоратидаги “Форнтек” компаниясига сотилиши Қирғизистонжа Penwell Business Limited’нинг инвестициялари коррупция йўли билан олинганини кўрсатиб туришини таъкидлашди», — деб айтишди муассасадан.

Адлия вазирлиги қўшимча қилишича, 2010-йили Penwell Business Limited коррупция орқали бизнесни қайта ўз қўлига олишга ҳаракат қилиб, «компаниянинг манфаати учун судьялар ва прокурорларни сотиб олиш»ча борган.

Идорадан суд натижаси бўйича минкаб таҳлил ўтказганини ҳам қўшимча қилишди. Шу сабаб Адлия вазирлиги халқаро арбитраж ва бошқа суд процессларида давлат манфаатини ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ортириш бўйича, шунингдек янги арбитраж лойиҳасининг имкониятларини камайтириш бўйича муддатли чораларнинг режасини қабул қилиш ташаббусини кўтарган.

Бу қандай иш?

Россиянинг Penwell Business Limited компанияси «Мегаком» савдо маркасига эгалик қилувчи «БиМоКом»нинг инвестори ва кредитори бўлиб ҳисобланади. 2009-йилнинг ёз ойларига қадар Penwell «БиМоКом»нинг 51% улушига эгалик қилиб келган.

2009-йилнинг июль ойида бу компаниянинг активлари янги тузилган «Альфа Телеком» МЧЖга ўтказилган. Penwell бу қадамни давлатдан қувилган президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли  Максим Бакиевнинг рейдерлик босиб олиши деб атаган. 2010-йилдаги апрель революциясидан кейин компаниянинг 49% акцияси миллийлаштирилиб, қолган 51%и қамоққа олинган. Тўрт йилдан кейин «Мегаком» бутунлай давлат ҳисобига ўтган.

2017-йили Penwell Business Limited компанияси халқаро арбитраж судида Қирғизистонни судга берган. Компания давлат ҳукумати экспроприация қилиб, аниқроқ айтганда инвестицияларни «Мегаком»га тортиб олган деб билдириб, Қирғизистондан 298 млн доллар компенсация талаб қилишган.