Марҳум ёзувчи-драматург Мар Байжиевнинг набираси Дастан Байжиев твиттер саҳифасида соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг баёнотига раддия берди. Бейшаналиев аввалроқ «Ала-Тоо 24» каналининг эфирида ёзувчи эмловдан ўтмаган деб билдирган эди.
«Биз коронавирусни халқнинг вакцинацияси орқалигина енга оламиз. Ҳозир ётган беморларнинг кўпи эмловдан ўтмагани учун афсусланишмоқда. Беморларнинг аксарияти 70 ёшдан ошган, бошқа яна касалликлари бор одамлар. Таниқли одамлар вафот этаётгани афсуслантиради. Яқиндагина Мар Байжиев ўтиб кетди. Биз у билан суҳбатлашган вақтда, унинг эмланмагани маълум бўлган», — деган ўшанда Бейшеналиев.
Ёзувчи 29-октябрда вафот этган, аммо унга нима сабаб бўлгани айтилмаган.
«Ҳурматсиз вазир, икки нарса бўйича аниқлик киритишни истайман: биринчидан, сиз у билан гаплашмагансиз, иккинчидан бобом эмловдан ўтган», — деб ёзди Дастан Байжиев.
Дастан Байжиев 24.kgга берган интервьюсида бобоси коронавирус билан оғриб, касалхонада даволанаётганини айтган.
«У эмланмаган деган гап тўғри эмас. У эмловдан ўтган. Менда эмлангани ҳақида сертификати бор», — деди Дастан Байжиев.
Мар Байжиев ким?
Мар Байжиев — шоир, публицист, драматург, журналист, театр ва кино режиссёри. У 86 ёшда вафот этган.
Шунингдек Байжиев 3чи даражадаги «Манас» ва «Данакер» орденларининг эгаси, Қирғиз ССРининг хизмат кўрсатган арбоби ва Қирғиз кинематографиясининг аълочиси бўлган. Бундан ташқари у «афсонавий парламент»нинг депутати.