Боткен ҳукумати давлатга 12 миллион сўм зарар етказди - Бош прокуратура

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 15-ноябрда Боткен вилояти капитал қурилиш бошқармасининг ходимлари давлатга 12 млн сомдан ортиқ зарар етказгани хабар қилинди.

Маълумотга кўра, улар бажарилмаган ва якунланмаган қурилиш ишлари учун жисмоний шахсларга 12,4 млн сом ўтказган.

Бош прокуратуранинг тасдиқлашича, Боткен вилоят медиа марказининг маъмурий биноси учун — 11,4 млн сом, Боткен туманининг Чонг-Тала қишлоғидаги ўрта мактабнинг ўқув корпуси учун — 1,06 млн сом ўтказилган.

Прокуратура «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан тергов амалларини бошлади.

Боткендаги жанжалдан кейин тўпланган маблағлар қаерга сарфланган?

Президентнинг Боткен вилоятидаги мухтор вакиллиги октябрнинг охирида 2021-йилнинг апрелидаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можародан жабрланган қишлоқларни қайта тиклаш учун вилоят вакиллигининг махсус ҳисобига келиб тушган маблағларнинг сарфи бўйича ҳисобот берган.

Уларнинг маълумоти бўйича, очилган махсус ҳисобга фуқаролардан 119 млн 659 минг сом келиб тушган.

«Давлат қурилиш 72 млн 683 минг сомга тендер эълон қилган. Махсус комиссиянинг розилиги билан 52 млн 98 минг сомга ишлар амалга оширилган, яна 20 млн 584 минг сом келажакда амалга оширилувчи ишларга бўлиб берилади», — деб айтилган ҳисоботда.

Қурилишдан ташқари, жанжалда жабрлаган 16 фуқаронинг даволанишига ва 50 боланинг таътилига ҳам 1 млн 799 минг сом ажратилган.

«Қолган 65 млн 847 минг сом маҳаллий турғунлар ва маҳаллий ҳукумат билан келишилгандан кейин минкабнинг етакчиси бош бўлган махсус комиссиянинг қарорига кўра сарфланади», — деб билдирилган вакилликдан.

Давлат бюджетидан 700 млн сом бўлинган. Президент Садир Жапаров Боткенга борганда мазкур маблағнинг 500 млн соми ижтимоий объектларни (мактаблар, бола боғчалар, йўллар) қуришга ҳамда таъмирга сарфланганини, қолган 200 млн соми эса бузилган ва ёниб кетган уйларни таъмир этишга мўлжалланганини билдирган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда қирғиз томондан 36 киши вафот этиб, 154 киши жабрланган. Тожикистоннинг ҳукумати 19 нафар тожикистонлик вафот этиб, 87 киши ярадор бўлганини билдирган.

Жанжалда Боткен вилоятида юздан ортиқ уй, уч чегара пости, икки мактаб, бир бола боғча, бир тиббий маскан, милициянинг биноси, ўн ёнилғи қуйиш бекати, саккиз дўкон, тўрт савдо жойи, тўрт ижтимоий объект ва бошқа беш давлат идорасининг биноси зарар кўрган. Айрим аҳоли пунктлари бутунлай вайрон бўлган.