ИЭМ-2нинг атрофидаги ер участкалари қонунийлаштирилади

363

Бишкек шаҳрининг ИЭМ-2 ҳудудидаги янги массивларнинг ерлари қонунийлаштирилади. Бу ҳақда Садир Жапаров 15-ноябрда массив турғунлари билан учрашув вақтида билдирди.

Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Жапаров ер участкаларни трансформациялашга ва ИЭМ-2 массивни марказнинг таркибига қўшиш бўйича масааларни ҳал қилиш учун министрлар кабинетиги топшириқларни берди.

«Шу ҳафтанинг охиригача минстрлар кабинетининг қарори чиқиб, шундан кейин энергетиклар бошқа барча процедураларни тугатиб, шундан кейин қизил китобларни чиқариш бошланади», — деди у.

Бундан ташқари, давлат етакчиси ИЭМ-2нинг ёнида пайдо бўлган массивнинг муаммоси узоқ йиллардан бери ҳал бўлмай келган аввалги ҳукуматнинг «муваффақиятсизлиги» билан боғлайди.

«Бу аввалги ҳукуматнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келаётган хатолари. Уларни аста-секинлик билан ҳал қиламиз. Бундай муаммолар ер масаласи бўйичагина эмас, барча тармоқларда бор», — деб таъкидлади Жапаров.

2022-йилнинг охирги, 2023-йилнинг ўртасида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

ИЭМ-2 массиви аҳолисининг митинги

2021-йилнинг март ойида ўша вақтдаги премьер министр Улукбек Марипов «Бишкек бош архитектура»си ишхонасининг кўчма йиғинида Бишкекнинг четидаши ИЭМ-2 ишга кирадиган бўлса 400га яқин оила кўчирилади деб билдирган.

Шу сабабдан 25-мартда Ак-Ордо янги массивининг аҳолиси ер участкаларини трансформация қилиб бериш талаби билан ҳукумат уйининг олдига митингга чиқишган. Акцияга 80га яқин киши тўпланган.

Митингга чиққан турғунлар билан 26-мартда Артём Новиков учрашиб, ҳозирги вақтда «фуқароларнинг уйларини сурдириш ёки кўчириш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди» деб билдирган эди.

ИЭМ-2ни реабилитациялаш

ИЭМ-2 ўзи Сўқулуқ туманида жойлашган, унинг қурилиши 1986-йили бошланиб, 100 гектарга яқин ҳудудни эгаллайди деб режа қилинган. Аммо СССР қулагандан кейин иссиқлик электр марказининг қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Бора-бора объектнинг 47 гектарга яқин ҳудудига ҳусусий уйлар қурилган.

Садир Жапаров ҳукуматга келгандан кейин 2021-йилнинг 13-августида иссиқлик электр марказининг аҳволи билан танишиб чиққан. Ўшанда Жапаров ИЭМ-2нинг биноси ва ускуналарини кўриб чиқиб, унинг атрофидаги массив турғунлари билан хабарлашган. У маҳаллий аҳолига ИЭМ-2нинг қурилишини тугатишни ва аҳолининг муаммосини ҳал қилишга ваъда берган.