Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги «Ер участкаларини трансформациялаш ҳақида»ги қонун лойиҳасига тузатишларни жамоат муҳокамасига чиқарди. Қонун лойиҳаси минстрлар кабинетининг сайтида эълон қилинди.
Қандай ўзгаришлар таклиф қилинмоқда?
Амалдаги қонунга кўра, агарда қишлоқ ёки ўрмон хўжалигига оида ер бошқа категорияга ўтказилса, чиқим миқдорини ва тушмаган киримнинг ўрнини инвесторлар тўлайди.
Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги Қирғизистонда ГЭС қураётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги саноатида маҳаллий инвесторларни бу тўловлардан бўшатишни таклиф қилмоқда.
«Маҳаллий инвестор» деб бу ҳозирда Қирғизистонда резидент мақомига эга хорижий компаниялар ҳам ҳисобланади.
Ахборот-асосномасида йирик ГЭСларни қуришга кўп миқдордаги маблағ зарур бўлишини, бундай лойиҳалар эса ўзини узоқ муддатда оқлаши белгиланади. «Шу сабаб ер участкаларини маҳаллий инвесторларга муддатсиз фойдаланишга бериш мақсадга лойиқ бўлади», — деб билдиришди қишлоқ хўжалиги вазирлигидан. Муассасадан таъкидланишича, охирги йиллари мамлакатда электр энергиясининг танқислиги кузатилмоқда, шу сабабдан инвесторларга имтиёзлар керак.
Қирғизистоннинг энергетика тармоғи охирги йили энг кўламли энергетика кризисига учради. Тўқтоғул сув омборида сув танқис. Ҳукумат электр энергиясининг қўшни мамлакатдан сотиб олмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатда электр энергиясини фойдаланишга бир қатор чекловлар киргизилган. Миллий энергохолдинг халқни электр энергиясини иқтисод қилиб, уйларни иситиш учун газ ҳамда кўмир қўлланишга чақирган.
2021-йилнинг июнь ойидан бошлаб қирғизистонликлар «Шимолийэлектр» ва «Шарқийэлектр» ишхоналаридан электр энергиясини иситишга ҳамда «бошқа термик процессларга» фойдаланиш тақиқлангани ҳақидаги билдирувларни ола бошлашган.
Кузда ҳукумат электр энергиясини тежаш мақсадида кўчалардаги чироқларни ёқишни таъқиқлаган.