Қирғизистонлик режиссёр Артиқпай Суйундуқовнинг «Шамбала» фильми Лос-Анжелесда ўтган Бутун дунё Осиё кинофестивалида «томошабинлар танлови мукофотини» қўлга киритди. Бу ҳақда «Кабар» давлат ахборот агентлиги билдирди.
«Шамбала» фильми доктор Дао ва Линнинг 10 минг доллар мукофотини олди.
Халқаро Осиё кинофестивали (AWFF) 2-11-ноябрь кунлари Лос-Анджелесда ўтди. Ғолибларни Беверли-Хиллздаги Сабан театрида ўтган ёпиқ гала-кечасида эълон қилишган. «Оқ қоплон» мукофотини топшириш тадбирига «Абадийлар» фильмининг режиссёри Хлоя Чжао, «Ўта бой осиёликлар» фильмида роль ўйнаган актриса Лиза Лу каби осиёлик ва голливуд юлдузлари қатнашди.
The snow leopard («Оқ қоплон») мукофотининг энгя хши фильми деб топилган грузин кинорежиссёрининг «Брайтон 4чи» фильми олди. Энг яхши эркакнинг роли номи қозоғистонлик актёр Толепберген Байсакаловга, энг яхши аёл образи номини Индонезиялик Аравинд Киранга топширилди.
Кинофестиваль етти йилдан бери ўтиб келади. Бутун дунё Осиё кинофестиволнинг асосчиси ва етакчиси Садик Шер-Нияз. Фестиваль Осиёнинг 50дан ортиқ мамлакатидаги, Туркиядан Япониягача, Россиядан бошлаб Ҳиндистон ҳамда Яқин шарққача фильмларни қўллаб келади.
Бунга қадар Суйундуковнинг фильми Балтия, Грузия ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги орасидаги энг яхши фильм деб топилиб, «Ника» 2020 киносовринини олган.
«Шамбала» фильми Чингиз Айтматовнинг «Оқ кема» қиссаси асосида 2020-йили тасвирга олинган. Ўша йили Шанхайдаги халқаро фестивалда фильмнинг тақдимоти бўлган.
Суйундуковнинг айтишича, у фильм олишга рухсатни қисса муаллифи Чингиз Айтматовнинг ўзиан олиб, дуосини олган.