«Азаттык»нинг ташвиқотига талабаларни жалб қилиш: ЎшТУнинг ўқитувчиларига хайфсан берилди

359

3-ноябрда «Азаттык» партиясининг ташвиқот ташвиқотига Ўш технология университетининг талабалари қатнашгани учун ўқув юртининг икки ўқитувчисига хайфсан эълон қилинди. Аммо улар талабаларни партиянинг ташвиқот тадбирига олиб келгани учун эмас, «дарс вақтида талабаларни кўргазмага қатнаштиргани» учун хайфсан олишди.

9-ноябрда эса айни тадбирга ЎшДУнинг талабалари қатнашгани учун ўқув юртининг ректори ва бир неча ўқитувчи ишдан олинган. Ўш шаҳар ИИБи университетнинг ўқитувчиларига  «Маъмурий ресурсни суиистеъмол қилиш» моддаси билан иш қўзғалган.

Ташвиқот тадбирига жалб қилинган талабалар

«Азаттык»нинг можароли ташвиқот тадбирига талабалар жалб қилингани бўйича маълумот чиққандан кейин журналист Идирис Исаков марказий майдонга бориб, у ерда юрган талабалар билан суҳбат қилган. Уларнинг айримлари Исаковга ЎшДУдан, яна бошқалари ЎшТУдан келганини айтиб беришган.

Масалан, талабалардан бири ЎшТУнинг «Қурилиш» факультетида ўқишини айтган — талабанинг қўлида «Азаттык» партиясининг байроғи бўлган.

«Ҳозир дарс [бўляпти]. Бизни “эжеке”лар “дарс бўлмайди” деб, бу ёққа жўнатган. Бу ердаги драмтеатрда бир нарса бўлаётган экан», — деган у.

Яна бири ЎшТУдан келганини айтиб, аммо қайси факультетнинг талабаси эканини айтишдан бош тортган.

«Талабалар кўргазмага келган»

Ташвиқотга тадабалар жалб қилингани бўйича маълумот чиққандан кейин милиция текширув ўтказиб, натижада унга ЎшТУга қарашли Гуманитар-технология коллежининг «Қурилиш» кафедрасида ўқиган талабалар жалб қилингани аниқланган.

Мазкур кафедранинг етакчиси эса Эмилбек Эргешов билан доцент Гуля Эргешова талабаларни дарс вақтида Ўш миллий драма театрида ўтаётган Халқаро ихтисослаштирилган кўргазмага олиб боришганини билдиришган. Аммо ЎшТУнинг талабалари «Азаттык»нинг тадбирига қандай бори қолгани номаълум.

Давлат қурулиш агентлигининг маълумотига кўра, Ўш драмтеатрида 2-3-ноябрда YugStroy 2021 қурилиш, энергетика, махсус техника ва хавфсизлик бўйича кўргазма ўтказилган. Аммо кўргазмада олинган сурат ва видеоларда талабалар кўринмайди.

Таълим вазирлигидан 12-ноябрда «Клооп»га бу ҳақда маълумот аниқланаётганини билдиришган, аммо ҳозирча жавоб келгани йўқ.

Ўш ШИИБдан «Клооп»га видеодаги ЎшТУнинг талабаси сўроққа олинганини билдиришди. У сўроқ вақтида «ташвиқот тадбирига ўз истаги билан борганини» айтган. Талаба ўқитувчиларга қарши кўрсатма бермаган, шу сабаб ЎшТУнинг ўқитувчиларига нисбатан маъмурий ресурсни қўлланиш бўйича айб қўйилмаган.

ЎшДУнинг ўқитувчиларига нисбатан эса тергов тугаб, иш судга ўтказилди. Қонунга кўра, ўқитувчилар маълум бир хизмат ўрнини эгаллаш ёки маълум бир ишни олиб бориш ҳуқуқидан ажратилиб, 30 мингдан 60 минг сомгача жаримага тортилиши мумкин.