Ўзбек тилидаги Умумреспублика тести тақдири ўқувчилар эҳтиёжига боғлиқ

1006

Мактаб битирувчилари учун Умумреспублика тестини ўтказувчи ташкилот «маълум миқдордаги» ўқувчилар уни топширишни исташса тестнинг ўзбек тилидаги версияси қолишини билдирди.

Умумреспублика тестининг ўзбек тилидаги версиясига эҳтиёж бўлса, у сақланиб қолишини билдирди тестни ўтказувчи Маориф ҳамда таълим услубларини баҳолаш маркази маъмурий менежери Асел Базарбаева Kloop.kg билан суҳбатда.

Тестнинг ўзбек тилида ҳам ўтишига эҳтиёжманд ўқувчилар сони УРТ топширишни истаган барча ўқувчи тўлдириши шарт бўлган «форма 1″ орқали баҳоланади.

«У ерда махсус — тест тили графаси бўлади. Мана шу форма бизга кўриб чиқишга келганда, УРТ ўзбек тилида бўлиш ёки бўлмаслик масаласи ҳал бўлади», — деди Базарбаева Kloop.kgга берган интервьюда.

УРТ ўзбек тилида ўтиши учун айнан қанча хоҳловчи бўлиши кераклигини Базарбаева айта олмади.

«Агар топширишни истаганлар сони маълум миқдорга етса, тест бўлади», — деди Базарбаева.

Унинг сўзларига кўра, УРТ ўзбек тилидаги версиясининг қолиш ёки қолмаслик масаласини олинган статистик маълумотларга таяниб Маориф министрлиги ҳал қилади.

Тестда иштирок этмоқчи бўлган ўқувчиларни рўйхатга олиш 11 мартдан 11 апрелгача давом этади. Тестнинг ўзи эса май ойида ўтади.

Умумреспублика тести 2003 йилда Қирғизистонда жорий қилинганидан бошлаб қирғиз, рус ва ўзбек тилларида ўтиб келган.