Қирғизистонда 12-ноябрь ҳолатига кўра коронавирус юқтирган икки нафар бемор вафот этди.
Штаб маълумотларига кўра, шу билан Қирғизистонда пандемия даврида коронавирус юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 2699 нафар кишига етди.
Шу билан бирга сутка давомида 107 кишида COVID-19 аниқланган.
- Бишкек - 64;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 20;
- Талас вилояти – 2 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 10 та;
- Жалолобод вилояти – 5 та;
- Боткен вилояти - 5 та.
Ўш ва Норин вилоятларида CОВИД-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.
Штаб маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 182 197 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шунингдек, бир суткада 105 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони шу билан 176 615 кишига етди.
Маълумотга кўра, 12 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 юқтирган 557 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Яна 792 нафар киши эса уй шароитда даволанмоқда.
Қирғизистонда бугунги кунда 1,28 миллиондан ортиқ кишига COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини, 805 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.