Бу йилги парламент сайлови 28 ноябрга белгиланган. У аралаш тизим билан ўтади. Депутатларнинг 54 нафари партия рўйхати бўйича, 36 нафари бир мандатли сайлов округларидан ўз-ўзини кўрсатган номзод сифатида сайланади.
Мамлакат бўйлаб партиялардан ва бир мандатли сайлов округларидан 1000 дан ортиқ номзодлар иштирок этмоқда. Сайловда 21 та сиёсий партия иштирок этади.
МСК маълумотларига кўра, сайловчиларга иккита бюллетень берилади – бири партия ва унинг номзоди учун, иккинчиси эса сизнинг ҳудудингиздаги бир мандатли сайлов округида иштирок этаётган номзодни сайлаш учун.
Биз сизга бюллетенлар қандай кўринишда бўлишини ва қандай овоз бериш кераклигини айтиб берамиз.
Партиялар кўрсатилган бюллетень
Партияга овоз бериш учун бюллетень икки қисмдан иборат. Бюллетеннинг биринчи қисмида қуръа асосида аниқланган партияларнинг номи кўрсатилган.
Партияларнинг қуръа натижасини бу ердан кўриш мумкин.
Партиялар номининг ўнг томонида белги қўйиш учун тўрт бурчак жойлашган.
Бюллетеннинг иккинчи қисмида рақам қўйилган 54 катакчали белги жойлашган. Улар номзоднинг партия рўйхатида қайд қилинган саф рақамига тўғри келади.
Овоз бериш учун сайловчи танлаган партиясининг ёнидаги катакчага ва бюллетеннинг иккинчи қисмидаги номзоднинг ёнидаги катакчага белги қўйиши керак. Демак, сиз овоз беришни истаган партиянинг ва унинг номзодининг рақамини ёдлаб олишингиз шарт. Сайловчи барига қарши овоз ҳам бера олади.
Агар сайловчи бир неча номзодга овоз берса ёки бюллетеннинг бирорта ҳам ерида умуман белги қўйилмаса бюллетень яроқсиз деб ҳисобаланади.
Бир мандатлиларнинг бюллетени
Бу бюллетенда сизнинг округдан қатнашаётган номзодларнинг исм-фамилияси ва туғилган йили кўрсатилган. Масалан, Аламудун сайлов округидан 5 киши номзод бўлса, у ҳолда сизнинг бюллетенда беш нафаргина номзоднинг исм-фамилияси бўлади. Уларнинг бюллетенда қандай тартибда сафга қўйилиши ҳам қуръа асосида аниқланади.
Белгини ҳар бир номзоднинг тўғрисидаги катакчага қўйиш керак. Сайловчи бариша қарши ҳам овоз бера олади.
МСК сайловчилар сиёсий партиялар ва номзодлар ҳақидаги маълуомтлар билан овоз бериш участкаларидан ҳам танишса бўлишини қўшимча қилди.
Асосий сурат: МСКнинг видеосидан скриншот.