Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 4-ноябрда пора таъма қилиш гумони билан Октябрь туман ИИБнинг криминал милиция ходимининг раҳбар ўринбосарини қўлга олди. Махсус хизматнинг маълумот хизмати бу ҳақда 9-ноябрда хабар қилди.
![](https://uz.kloop.asia/wp-content/uploads/sites/9/2021/11/photo_2021-11-09-17.21.18-1.jpeg)
Терговнинг версияси бўйича, жиноятда гумондор майор Н.Э.Д фуқароларни пул ўғирлашда айблаб, уларга нисбатан «сохта аризалар тайёрлаган» деб айбланмоқда.
Бу ариза билан милицонер «оператив комбинацияларни қўлланиб, маънавий-руҳий босим кўрсатиш орқали» жиноят ишини тўхтатиш учун 80 минг сом талаб қилган.
МХДҚнинг маълумоти бўйича, махсус хизматнинг ва ИИВнинг Ички суриштирув хизматининг вакиллари гумондорни Кўк-Жар қишлоғидан пора олаётган жойда қўлга олишган. «Пора талаб қилиш» моддаси бўйича судгача текширув бошланди.
Бундан ташқари, гумондорнинг машинасида Макаров тўпончасининг ва Калашников автоматининг ўқлари, 5 600 доллар, шунингдек «номаълум фуқароларнинг» паспортлари топилган.
Октябрь туман судининг қарори билан миллицонер икки ойга МХДҚнинг тергов изоляторига киргизилди. Тергов давом этмоқда.