Коронавирусдан уч киши вафот этиб, 52 янги ҳолат қайд этилди

331

Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистон бўйича охирги суткада уч нафар COVID-19 юқтирган бемор вафот этган.

Шу билан Қирғизистонда пандемия даврида коронавирс юқтириб, вафот этганларнинг умумий сони 2689 кишига етди.

Штабнинг маълум қилишича, сутка давомида 52 кишида COVID-19 аниқланган.

  • Бишкек - 23;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 7 та;
  • Ўш вилояти – 1 та;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилояти – 12 та
  • Жалолобод вилояти – 4 та;
  • Боткен вилояти - 2.

Талас вилоятида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинлан беморларнинг умумий сони 181 882 етди. Шунингдек умумий 176246 киши касалликдан тузалди.

Ҳозирда касалхоналарда 604 нафар бемор, уй шароитида эса 816 нафар киши даволанмоқда.

Республика штаби берган маълумотга кўра, 8-ноябрга келиб  COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 915 киши, иккинчи дозасини эса 749 киши олди