Айпери Медет қизи ёшлар орасида Жаҳон чемпиони бўлди

363

Айпери Медет қизи Сербиянинг Белград шаҳрида 23 ёшгача бўлган қизлар орасида ўтаётган Жаҳон чемпиоанатида олтин медалга эга бўлди. У  финал мусобақасида коллумбиялик Татьяна Рентерийни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди.

У ярим финалда экводорлик спортчи Женесис Розангелани, ҳиндистонлик ва америкалик спортчиларни енгиб, финалга чиққан.

Бу қирғизистонлик спортчиларнинг U-23 жаҳон чемпионатидаги илк медали.

Айпери Медет қизи 22 ёгда, 2017 йили ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлган. У 2015-йили эркин кураш бўйича ёш қизлар орасида Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритиб, бир йилдан кейин айни чемпионатда олтин медал ғолиб бўлган.

2016-йили эса у Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга бўлган. Аёллар орасидаги Осиё чемпионатида эса икки карра кумуш медални ютиб, 2019-йилдаги Жаҳон чемпионатида 23 ёшгача бўлган қизлар орасида бронза медалга эга бўлган.

2020-йилдаги Дунё кубогида 3-ўринни эгаллаб, Токиода ўтган Олимпиада ўйинларида 5-ўринга эга бўлган. Жорий йилнинг октябрида ўтган эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионатида спортчи бронза медал соҳиби бўлган.