Республика штабининг хабар беришича, бир сутка давомида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган икки бемор вафот этган.
Шу билан Қирғизистонда пандемия даврида коронавирус юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 2681 кишига етган.
Штабнинг маълум қилишича, сутка давомида 78 кишида COVID-19 тасдиқланган.
- Бишкек - 23;
- Чуй вилояти - 22;
- Ўш вилояти – 1 та;
- Талас вилояти – 5 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 12 та;
- Жалолобод вилояти – 10 та;
- Боткен вилояти - 5.
Пандемия бошлангандан бери ўлкада 181 668 нафар киши коронавирус юқтирган.
Шунингдек, ўтган суткада 72 нафар бемор касалхонадан тузалиб чиқди — шифо топганларнинг умумий сони 176 025 нафар кишини ташкил қилди.
Штаб маълумотларига кўра, 5 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 642 нафар бемор каслхоналарда даволанмоқда. Яна 798 киши эса амбулатор шароитда даволанмоқда.