Бишкек: Тикув цехидаги ёнғин оқибатида тўрт ёшли қиз ҳалок бўлди

358

4-ноябрда ФҲВнинг матбуот хизмати Бишкекда тикув цехида чиққан ёнғин оқибатида тўрт ёшли қиз ҳалок бўлганини хабар қилди.

ФҲВнинг ходимлари ёнғинни ўчиришмоқда. Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

Муассасанинг маълумотига кўра, Бишкекнинг Ленин туманидаги Аммосов кўчасидаги цехлардан бири ёнди, соат 13:26да чекловга олинди.

«Тахминан 125 кв. метр майдонни ўт қоплаган. Ҳозирги вақтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда», — деб билдирди ФҲВ.

Муассасадан вафот этган қизнинг исм-фамилияси аниқлаштирилаётгани қўшимча қилинди.