Сузоқда мактаб ўқувчисидан коронавирус аниқланиб, 31 киши карантинга олинди

323
Иллюстратив сурат

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 10-синф ўқувчиси коронавирус юқтириб олди. У билан алоқада бўлган жами 31 киши карантинга олинди.

Ўсмир Жоомарт Бўконбоев номидаги умумтаълим мактабининг ўқувчиси. Ташхисдан сўнг 12 нафар ўқитувчи, ўқувчи билан алоқада бўлган 14 киши, 5 нафар оила аъзоси изоляция қилинган.

«У билан алоқада бўлганлар ва 10-синф ўқувчилари онлайн ўқишни бошлайди. Чунки вируснинг олдини олиш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Агар мактаб алгоритмга риоя қилмаса, уни ёпишга тўғри келиши мумкин», - деб  хабар берди вилоят маъмуриятидан.

25-октябрь ҳолатига кўра, ўқув йили бошлангандан бери 180 нафар ўқувчи коронавирус билан касалланган. Жами бўлиб, Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 181 минг 590 нафарга етди. Унинг ичидан 175 минг 953 нафар бемор тузалиб, 2 679 нафари вафот этди.

Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини аҳолининг 15 фоизи, иккинчисини эса 11,6 фоизи олди.

Айни пайтда Қирғизистонда Хитойнинг Sinopharm ва Sinovac (CoronaVac),  шунингдек, Россиянинг «Спутник V», Pfizer  вакцинаси билан эмланса бўлади. Шу билан бирга ўлкага гуманитар ёрдам қатори Қозоғистоннинг QazVac вакцинаси ҳам келган.

28-октабрда маданият тармоғининг, дам олиш масканларининг ва спорт залларида хизмат кўрсатувчи ходимларга юқумли касалликларга, жумладан, коронавирусга қарши эмлаш бўйича кўрсатмалар берилган. Вакцина олишдан бош тортганларга маъмурий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбурий турда эмланиши шарт бўлган мутахассислар рўйхатини эълон қилган. Унинг таркибига музей, кўргазма заллари, кутубхоналар, спорт заллари, театрлар, концерт заллари, маданий-кўнгилочар масканлар, болалар майдончалари, болалар оромгоҳлари, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш марказлари ҳамда фитнес клублари ходимлари кирган.

Дүйнөлүк саламаттыкты сактоо уюму адамдарды өздөрүн жана жакындарын коргоо үчүн COVID-19га каршы эмдөө алууга чакырат.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  одамларни ўзлари ва яқинларини ҳимоя қилиш учун COVID-19га қарши эмловга чақиради.