Баткен вилоятининг Боткен туманидаги Ақ-Сай қишлоғига яқин ерда тожик фуқаролари тарафидан олиб борилган қурилиш ишлари тўхтатилди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят маъмуриятининг матбуот котиби Кундуз Жоробекова билдирди.
Унинг айтишича, 30-октябрь куни Ақ-Сай қишлоқ ҳукумати билан чегарадош Тожикистоннинг Майский участкасида тожик фуқаролари кўприкка пойдевор қуриш учун қурилиш ишларини олиб бораётгани аниқланган.
Шу сабабли айни куннинг ўзида Тожикистоннинг Хожаи-Аъло қишлоғининг чегара етакчиси билан «Кўк-Тош» чегара постининг етакчиси сўзлашув олиб борган. Ақ-Сай ва Чорку қишлоқларининг етакчилари учрашгандан кейин қурулиш ишлари бутунлай тўхтатилган.
Президентнинг вилоятдаги ваколатли вакиллигидан ҳозирда ҳудудда вазият барқарор эканини таъкидлашди.
Боткен вилоятининг Ақ-Сай қишлоқ ҳудуди Тожикистоннинг Ворух анклаваи билан чегарадош. Икки давлатнинг мазкур ҳудуддаги чегараси тўлиқ аниқланмагани сабаб ва сув талашув ортидан жанжаллар чиқиб туради.
Ақ-Сай қишлоқ ҳукуматининг Кўк-Тош қишлоғида «Головной» сув бўлиштирувчи жойи жойлашган. Унда Ақ-Суу сойидан оққан сув бўлиштирилади. «Головной» стратегик объект деб ҳисобланиб, уни Ички ишлар вазирлигининг ходимлари ҳимоя қилади.
1991-йили Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ўртасида Ақ-Суу сойидаги сувни бўлиштириш бўйича келишув тузилган. Унга кўра ҳар йили 1-октябрдан 1-апрелгача Ақ-Суу сойидаги сувни қирғиз тараф фойдаланиб, Тўрт-Гул сув омборига сув қуйилади. Шундан кейин икки ой Тожикистон ва Ўзбекистон фойдаланади. 1-июндан бошлаб 4 ой сувни уч давлат баробар фойдаланади.
Жорий йилнинг апрелидаги қуролли жанжал ҳам шу «Головной» сув бўлиштирувчи жойида тожик тараф мустақил видео назорат камераси ўрнатгандан кейин бошланган.
Жами бўлиб «Тожикистоннинг ҳарбий агрессиясидан» 172 киши ярадор бўлиб, 36 киши вафот этган — унинг икки нафари ёш бола. Жанжал вақтида эса Боткен ва Лайлак туманларининг 40 мингдан ортиқ турғуни эвакуацияланган.