Нима бўлган эди?
«Одамлар» («Люди») нотижорат ташкилотининг ихтиёрчиси Вероника Никонова Tik-Tok-каналига қирғизистонлик аёл ҳақида видео юклади. Унда ҳомиладор аёл бепул иссиқ овқат ичиш учун келган. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи уйидан қувиб чиққан, шу сабабли вокзалда тунаб юрган.
Шунингдек, у ҳужжатларини қайта тиклаш учун элчихонага мурожаат қилганини, аммо 10 минг рубль талаб қилишаётганини айтган. Бу маблағ унда бўлмаган.
Видео: Kaktus.Media
Элчилик нима дейди?
Москвада уй-жойи, пули йўқ кўчада қолган қирғизистонлик ҳомиладор аёл ҳақида видео интернетга тарқагандан кўп ўтмай, Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги яқин орада уни ватанига жўнатамиз деб билдирган.
Муассасанинг матбуот хизмати билдиришича, консул элчиликнинг юристлари билан бирга видеодаги қирғиз фуқаросини топиб, суҳбатлашган. Улар суҳбат вақтида вокзалда тунаб юрган аёлнинг паспорти бор эканини ва Қирғизистоннинг элчихонасига ҳеч қачон мурожаат этмаганини аниқлашган.
Консул билан суҳбат вақтида у беш ойлик ҳомила эканини айтиб берган.
Ҳомиладор аёлни акаси орқали топишган. Акаси унинг паспорти борлигини тасдиқлаган. Унинг айтишича, иссиқ овқат егани келган қиз ҳақидаги видео тарқаб кетгандан кейин синглисини Ярослав вокзалидан олиб кетиб, Москванинг Люблино туманидаги хонадонга жойлаштирган. У яқин орада синглисини Қирғизистонга жўнатмоқчи.
«Гувоҳларнинг айтишича, 26 ёшдаги қирғизистонлик қиз “нотўғри ҳаёт тарзида” яшайди. Аввал Москванинг ижтимоий хизматининг ёрдамидан бош тортган», — деб қўшимча қилди элчилик.