Қирғизистонда охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган бир бемор вафот этиб, 68 кишида вирус аниқланди

334

Республика штабининг хабар беришича, Қирғизистонда бир суткада COVID-19 билан касалланган бир бемор вафот этган.

Штаб берган маълумотга кўра, Қирғизистон бўйича пандемия даврида коронавирус юқтирган умумий 2672 нафар киши вафот этгани аниқланган.

Шунингдек, охирги кеча-кундузда яна 68 кишида COVID-19 аниқланган.

  • Бишкек - 44;
  • Ўш - 4;
  • Чуй вилояти - 2 та;
  • Ўш вилояти – 0;
  • Талас вилояти – 0;
  • Норин вилояти – 1 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 13 та;
  • Жалолобод вилояти – 3 та;
  • Боткен вилояти - 1.

Ўш ва Талас вилоятларида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Штаб маълумотларига кўра,  мамлакатда жами бўлиб 181 327 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шу билан бирга, бир кунда 70 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Б

Штаб маълумотларига кўра, 1 ноябрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19 аниқланган 709 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Яна 707 нафар киши эса амбулатор шароитда даволанмоқда.

Қирғизистонда 978 мингдан ортиқ киши COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини, 751 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.