Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати 29-октябрда Россияга ишлагани борган қирғизистонликлар 30 кун ичида бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиши кераклигини билдирди.
ИИВдан тушунтиришларича, бу қоида 2021-йилнинг 29-декабрида Россиянинг «Россиядаги чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги» ва «Россиядаги давлат дактилоскопияли рўйхатга олиш ҳақидаги» қонунларига мувофиқ киритилди.
Бармоқ изларини рўйхатга олишдан ташқари қирғизистонликлар қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
- Россияга борган 30 кун ичида гиёҳванд моддалар ёки шифокорнинг кўрсатмасисиз психотроп воситалардан фойдаланмайдими, юқумли ва ОИВ сабаб пайдо бўлувчи касалликлар бор ёки йўқлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши керак;
- тиббий ҳужжатларнинг муддати тугагандан кейин 30 кун орасида ИИВнинг ҳудудий бўлимига янгиланган тиббий ҳужжатларни кўрсатиб туриши керак.
Агар қирғизистонликлар бу талабларни бажармаса, уларнинг Россия ҳудудида юриш муддати қисқаради.
«Бундай фуқароларни мазкур ҳудудга кириши тавсия қилинмайди ёки кириши тақиқланади деган қарор қабул қилинади», — деб билдиришди ИИВдан.