Мажбурий эмловдан ўтмаганларга маъмурий чора кўрилиши мумкин

377

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Республика иммунопрофилактика марказидан маданият тармоғининг, дам олиш жойларининг, машғулот залларининг ходимларини юқумли касалликларга, унинг орасида коронавирусга қарши мажбурий эмлаш бўйича тушунтирди.

Республика иммунопрофилактика марказининг бошчиси Гулбара Ишенаписованинг айтишича, бу ерда COVID-19 қарши мажбурий эмлаш ва дифтерия, столбнякга қарши режали эмлаш ҳақида сўз бўлмоқда.

«Биз маданият, дам олиш ва спорт тармоғи учунгина эмас, бошқа тармоқни ҳам ўз ичига олган кенгайтирилган лойиҳани юбордик. Бироқ рўйхатни босқичма-босқич кенгайтириш қарори қабул қилинди. Маданият вазирлиги эмлашнинг боришини назорат қилиб, ҳисоблайди. Вакцина олганларнинг рўйхати ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тизимга киритилган. Ҳеч ким ишдан четлатилмайди. Сабаби бу тармоқдагилар одамлар билан кўпроқ алоқада бўлгани сабаб касаллик юқтириш хавфи юқори бўлади. янги киритилган тармоқдагилар ўқитувчилар билан тиббиёт ходимлари каби ихтиёрий турда эмланади деб ишонаман», — деди Ишенаписова Sputnik нашрига берган интервьюсида.

У минкабнинг мажбурий вакцинация ҳақидаги қарорида эмлашдан ўтмаганларга бирор бир чора кўрилиши ҳақидаги пункт йўқлигини таъкидлади.

«Ишдан бўшатиш ҳақида гап йўқ, шунчаки бошқа давлатлардагидай мажбурий турда эмлашдан ўтиш керак, сабаби бу тармоқда юқтириш хавфи юқори[…] Одам ишлаган ерига боғлиқ маъмурий чоралар кўрилиши зарур. Балки эмланишни истамаганларга вакцинанинг кераклиги тушунтирилади», — деб якунлади Ишенаписова.

Мажбурий эмлов

28 октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати Минкаб 2001 йилдаги «Юқумли касалликларни иммунопрофилактикалаш ҳақидаги» қарорига ўзгартиришлар киритилганини маълум қилди.

Қарорга кўра, мажбурий эмланиши керак бўлган мутахассисларнинг рўйхатига музей, кўргазма зали, кутубхона, спорт мажмуаси, театр, концерт заллари, маданий ва кўнгил очар муассасалари, болалар майдончалари, болалар лагерлари, жисмоний тарбия ва соғликни мустаҳкамлаш комплекслари билан фитнес-клубларнинг ходимлари кирди.

Минкабнинг қарорига кўра, яна кимлар мажбурий эмлашдан ўтиши керак

Шу йилнинг июни охирида соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида ишлаган ходимларнинг ҳаммасини коронавирусга қарши мажбурий эмланишини билдирган.

15 июлда ҳукумат аҳолини эмлашдан ўтказишни тезлаштириш мақсадида давлат ва муниципал ходимларни мажбурий эмлашдан ўтказишни жорий қилган.

Қирғизистондаги эмлов

Ҳозирда қирғизистонликлар учун вакцинанинг уч тури бор: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналари. Шунингдек, ўлкага гуманитар ёрдам асосида Қозоғистонинг QazVac вакцинаси келган.

Республика штабнинг маълумоти бўйича, 29 октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинани 738 мингдан ортиқ киши олди. Бу ўлканинг 6,6 млн аҳолининг 11%.

Препаратнинг биринчи дозасини 969 мингдан ортиқ одам олган — бу умумий аҳолининг деярлик 15%.

Ҳукумат COVID-19га қарши эмлаш бўйича миллий режа асосида 3,4 млн халқни эмлашдан ўтказмоқчи. «Коллектив иммунитет тузиш учун мақсадли гуруҳга киритилган 70% кам бўлмаган фуқароларни вакцинациялаш зарур, бу 2,4 млн кишини ташкил қилади», — деб билдиришган 5 августда Республика штабдан.