Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қирғизистонга СOVID-19’га қарши вакцина сотиб олишга ёрдам бериш учун 25 млн доллар бериш лойиҳасини маъқуллади.
Бериладиган 25 млн долларнинг ярми — грант. Бу маблағ 1,7 млн доза вакцина, шприц ва уларни утилизациялаш учун контейнерларни сотиб олишга сарфланади.
«ОТБнинг лойиҳаси 760 мингдан ортиқ одамни ёки Қирғизистоннинг 12%га яқин аҳолисини эмлашга имкон беради. Лойиҳа вакцина олишга ва давлатнинг эмлаш дастурини амалга ошириш асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг салоҳиятини мустаҳкамлашга шароит яратади», — деб таъкидлайди банк.
ОТБнинг президенти «эмлаш COVID-19нинг тарқалишини камайтириш ва пандемиянинг йўқотишларини олини олиш учун муҳим» деб таъкидлади.
Банк бунгача ҳам Қирғизистонга маблағ ажратган. Ўтган йили ОТБ 71 млн доллар берган, унинг 50 млн доллари — кредит. Мазкур маблағни банк ўлкага «ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий чораларни қўллаш учун» берган.
Қолган 21 млн доллар соғлиқни сақлаш тармоғини мустаҳкамлашга, тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини ва бошқа ускуналарни сотиб олишга ажратилган.
Президент Садир Жапаров журналистлар учун ўтказган матбуот анжуманида ҳукумат 2021-йили COVID-19 пандемияси билан курашишга 3 млрд сом (бу 35 млн доллардан ортиқ) сарфлаганини билдирган.
Жапаровнинг айтишича, 20 млн доллар вакцина сотиб олишга кетган. Бироқ маблағ манбасини айтмаган. Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон банкидан олинган 20 млн доллар грант вакцина сотиб олишга сарфланади деб билдирган.
Қирғизистонда эмлаш
Қирғизистонликларни эмлаш кампанияси 29-мартда бошланишига қарамай, у 11-июлда фаол бошланган. Сабаби унгача ўлкада вакцина йўқ бўлган. Борт 11-июлда Хитойдан 1млн 250 минг доза вакцинани етказган. Сурат: минкабнинг матбуот хизмати. Ўлкага вакцина олиб келинса эмлаш темпи кўпаймаган. Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг айтишича, куз фаслигача ҳар куни 15-20 минг киши эмланган бўлса, ҳозирда — 1-2 минг киши эмланмоқда. Бу ҳақда у 4-октябрда «Биринчи радио»нинг эфирида айтган.
Ҳозирда қирғизистонликлар учун вакцинанинг уч тури бор: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca вакциналари. Шунингдек, ўлкага гуманитар ёрдам асосида Қозоғистонинг QazVac вакцинаси келган.
Республика штабнинг маълумоти бўйича, 29-октябрга кўра COVID-19га қарши вакцинани 738 мингдан ортиқ киши олди. Бу ўлканинг 6,6 млн аҳолининг 11%.
Препаратнинг биринчи дозасини 969 мингдан ортиқ одам олган — бу умумий аҳолининг деярлик 15%.
Ҳукумат COVID-19га қарши эмлаш бўйича миллий режа асосида 3,4 млн халқни эмлашдан ўтказмоқчи.
«Коллектив иммунитет тузиш учун мақсадли гуруҳга киритилган 70% кам бўлмаган фуқароларни вакцинациялаш зарур, бу 2,4 млн кишини ташкил қилади», — деб билдиришган 5-августда Республика штабдан.