Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуришга ҳужжатлар тайёрланди

380

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилишини бошлаш учун президент Садир Жапаров Хитойга бориши керак. Бу ҳақда парламентнинг 27-октябрдаги йиғинида минкабнинг раиси Акилбек Жапаров айтди.

Унинг айтишича, қирғиз томон темир йўлнинг қурилишига зарур бўлган барча ҳужжатларни тайёрлади.

«Ўзбек томон билан охирги сўзлашувлар якунланди. Министрлар ҳудуд устидан учишлар ўтказиб, барча ҳужжатларни тайёрлашди. Биз Садир Нургожоевичнинг Хитойга бўлган иш сафари кутяпмиз. Пекин коронавирус сабаб ёпиқ. Очилгандан кейин зудлик билан сафар давомида бу масала ҳал қилинади», — деб ишонтирди Акилбек Жапаров.

Минкабнинг раиси «ҳукумат томонидан охирги маршрутлар аниқланганини» қўшимча қилди. Ҳисобларга кўра, Қирғизистон ҳудуди орқали 280 км темир йўл ўтади, унинг 57 км тоннель орқали бўлади.

«Темир йўл қуриш билан шуғулланган барча дунё компаниялари бу лойиҳани амалга ошириш мумкин деб айтмоқда. Ҳозирда молиялашнинг модели ишланмоқда» , — деди амалдор.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли

Хитойдан Қирғизистонгача келиб, кейин Ўзбекистон, Эрон, Туркия орқали ўтиб Европа билан бирлаштирадиган темир йўлнинг қурилиши бўйича сўзлашувлар деярлик 20 йилдан бери давом этади.

2002-йили Хитой 268 чақиримга чўзилиб, Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг биринчи лойиҳасини таклиф қилган.

Темир йўлнинг қурилишининг асосий муаммоси бўлиб темир йўл излари ичи (колея)нинг  ёзилишидаги фарқлар ҳисобланади — Хитой 1435 миллиметрни ташкил қилган халқаро стандартдан фойдаланади, Қирғизистон 1520 миллиметр бўлган замонавий стандартдан фойдаланди.

2015-йилнинг бошида Қирғизистоннинг Транспорт вазирлиги Хитой билан темир йўл қуриш бўйича сўзлашувларни бошлаган — ТЭО тайёрлана бошлаган. Томонлар олдиндан Қирғизистон орқали ўтувчи йўлнинг қурилишида замонавий стандартдан фойдаланишга келишган.

Шунда «Кыргыз темир жолу» темир йўлнинг қурилиши ҳозирда қурилиши режалаштирилаётган жануб-шимолни бирлаштирган муқобил автойўлига параллель қурилиши мумкин деган.

2015-йили ноябрнинг охирида Хитой темир йўл корпорациясининг бош муҳандиси Хе Хуаюй Хитойдан Эронгача катта тезликдаги темир йўлнинг лойиҳасини таклиф қилган.

Йўлнинг атрофидаги охирги сўзлашувларни 2021-йилнинг майида қирғиз ТИВнинг бошчиси Руслан Казакбаев ва Хитойнинг ташқи ишлар вазири Ван И ўтказган. Кейин сентябрдаги ШҲТ саммитида президент Садир Жапаров Қирғизистон мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёрлигини айтган.

Материал устида ишлаган: Мелис Абдибаитов