Қирғизистонда коронавируснинг 124 янги ҳолати қайд этилиб, уч бемор вафот этди

409

Охирги кеча-кундузда  коронавирус юқтиргани аниқланган уч нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, марҳумлар эмланмаган.

Бундан ташқари, коронавируснинг 124  янги ҳолати тасдиқланган. Бишкекда 64 та, Чуй вилоятида 29 та, Иссиқкўл вилоятида 13  янги инфекция қайд этилган.

Жалолобод вилоятида бешта янги ҳолат аниқланган. Ўш вилояти ва Ўш шаҳрида тўртта ва иккита ҳолат қайд қилинди. Талас вилоятида учта, Норин ва Боткен вилоятларида эса иккитадан янги юқтириш ҳолати аниқланди.

Ўтган сутка давомида 100 киши касалликдан тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Коронавирус юқтирган яна 705 нафар бемор касалходана даволанмоқда.

Пандемия даврида касалланганларнинг умумий сони 180 989 нафарга етди. Улардан 175 402 нафари тузалиб, 2 664 нафари вафот этган.