Блогер Гулзат Мамитбек бир ойга қамоққа олинди

403

27-октябрда Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди блогер Гулзат Алимкуловани (Гулзат Мамитбек) бир ойга қамоққа олиш қарорини чиқарди. У 25-ноябргача Жазони ижро этиш давлат хизматининг №21 тергов изоляторида бўлади.

Гулзат Мамитбекни Биринчи май ТИИБи 25-октябрда фирибгарликда гумон қилиб қўлга олган. 2020-йили блогернинг устидан етти киши ариза берган.

Жабрланувчилар блогер уларнинг «ишончига кириб, катта даромад ваъда қилиб пул олганини» билдиришган. Зарарнинг умумий миқдори 110 минг доллардан ошади.

Биринчи май ТИИБи «Фирибгарлик» моддаси билан иш қўзғаган, бироқ гумондор 2020-йилнинг февраль ойини бошида ўлкадан чиқиб кетган.

Гумондор қидирувда бўлгани сабаб 2020-йилнинг 8-августида тергов вақтинча тўхтатилган. Гулзат Мамитбек 25-октябрда ўлкага қайтиб келганда «Манас» халқаро аэропортда ушланиб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.