«Империя пиццы» кафеларига овқатлангани боргандан кейин овқатдан заҳарланиб тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг сони соат 11:00га кўра 179га етди, уларнинг 18 нафари — ёш болалар. Бу ҳақда 26-октябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди.
Заҳарланганлар Бишкек шаҳрида эмас, Чуй вилоятида ҳам аниқланди.
Муассасанинг маълумотига кўра, ҳозирда касалхоналарда заҳарланишдан жабрланган 50 одам даволанмоқда. Уларнинг орасида 12 ёш бола бор тиббий тез ёрдамнинг шаҳар болалар клиник касалхонасида даволанмоқда.
«Тиббиёт ходимларининг айтишича, беморларнинг аҳволи қониқарли. Қолган жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин яшаган манзили бўйича амбулатор даволанишга юборилган», — деб билдиришти вазирликдан.
26-октябрда Sputnik маълумот марказидаги брифингда Бишкекнинг давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг санитар шифокори Кундуз Есенгулова шифохонага ётқизилган заҳарланганларнинг аҳволи ўрта оғирликда эканини билдирди.
Унинг айтишича, бир ҳафта олдин «Империи пиццыда» заҳарланган ҳолатлари қайд этилган. Бу мижозлар кафенинг Asia Mall савдо марказидаги филиалида заҳарланишганини билдирди.
«У ерда ҳам яна иккиси заҳарланган. Улар ҳам суши-ролли еган. Улар Темир йўлчилар касалхонасига мурожаат қилишган, заҳарланиш енгил бўлган, шу сабаб улар уйида даволанган», — деди у.
Шунингдек, Есенгулова бу воқеада жабрланганларнинг сони 5га етмагани сабаб оммавий заҳарланиш деб ҳисобланмаганини билдирди.
Оммавий заҳарланиш
«Империя пицца» кафесининг турли филиалларида оммавий заҳарланиш бўлган. 23-октябрдан бошлаб Биштекдаги Темир йўлчилар касалхонасининг инфекция бўлимига овқатдан заҳарланган фуқаролар мурожаат қила бошлаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24-октябрда «Империя пиццы» кафесида ролли еган 12 киши заҳарланганини билдирган. 25-октябрда эрталаб заҳарланганларнинг сони 85га етган. Шу куни заҳарланганларнинг сони 118га етган.
25-октябрда Давлат санитар-эпидемиология назорат маркази «Империя пиццы» кафесининг барча тармоқли филилалларини эпид текшириш учун вақтинча ёпиш қарорини қабул қилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат овқатланиш жойларини текширишга киритилган 2018-йилдаги мораторий вақтинча бекор қилинганини маълум қилган. Энди давлат санитар-эпидемиология назорат марказининг мутахассислари ўлканинг барча ҳудудидаги жамоат овқатланиш жойларини текширади.