Толиблар Путиннинг уларни террор ташкилотларининг рўйхатидан чиқариш таклифини қўллайди

333

«Толибон» террористик ҳаракати Россиянинг президенти Владимир Путиннинг уларни ўлкадаги террористик ташкилотларнинг рўйхатидан чиқариши мумкин деган билдирувига жавоб берди.

Шу сабаб билдирувни «Толибон»нинг матбуот котиби Абдул Кахар Балха 25-октябрда твиттерга ёзди.

Толибоннинг вакили Абдул Кахар Балхининг саҳифасидан скриншот

«Афғонистоннинг Ислом Амирлигини ТИВ Россия Федерациясининг президенти Владимир Путинни ИАА етакчиларини қора рўйхатдан чиқариш бўйича сўзларини қувватлайди», — деб айтилади билдирувда.

Шунингдек, у толиблар «ўзаро қулай принцип асосида халқаро жамоатчилик билан позитив ҳамкорликни кўзлайди» деб ёзган.

Владимир Путин «Толибон» террористик ташкилотини Россиядаги террористик ташкилотларнинг қаторидан чиқиши мумкинлигини 21-октябрда «Валдай» форумида айтган. Унда Путин қарор БМТнинг даражасида қабул қилинади деб билдирган.

«Шу сабаб ҳамфикр бўлиб, террористик ташкилотларнинг рўйхатидан чиқариш бўйича қарорни чиқарамиз. Менинг фикримча биз бунга яқинлашяпмиз […] Россиянинг позицияси шу йўналишда бўлади», — деган Путин.

Аввалроқ Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров ҳам толиблар билан диалогга бориш кераклигини айтган. Қолаверса тақиқланган ташкилотнинг вакиллари билан Қирғизистон ва Қозоғистоннинг элчилари ҳам учрашган.

*«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, у Қирғизистонда ва бир қанча давлатларда тақиқланган ва террористик деб топилган.

Афғонистонни толиблар томонидан босиб олиши

«Толибон» радикал ҳаракатининг жангарилари Афғонистонни ва унинг пойтахти Қобулни босиб олиш ҳаракатини май ойидан августгача давом эттиришган.

16-августда «Толибон»нинг жангарилари президентнинг Қобулдаги саройини босиб олган, афғон президенти Ашраф Ғани ўлкадан чиқиб кетгани маълум бўлган.

Толиблар аёллар, этник озчиликнинг ҳуқуқлари бўйича кўплаган ваъдаларни берган. Бироқ ваъдалари ҳаракатларига мос келмайди.

21-октябрда 20га яқин афғон аёл-қизлари аёлларнинг ҳуқуқи учун юришга чиққан — «Толибон»нинг аъзоси чет эллик фотографни қурол қўндоғи билан уриб, тепган. Яна бири журналистга тарсаки солган. Аёлларнинг ҳуқуқи учун сентябрдаги марш қувиб тарқатилган.

Толиблар афғон аёлларини юзини ёпиб юришни талаб қилган. Ҳукуматни босиб олгандан кейин дастлабки ҳафтада толиблар аёлларга «хавфсизлик мақсадида» уйдан ишга чиқишни тақиқлаган. Афғон аёлларига эркакларнинг ҳамроҳлигисиз бозорда озиқ-овқат ҳам сотилмайди, ўлканинг жанубидаги Кандагарда аёлларнинг поликлиникалари ҳам ишини тўхтатган.