Коронавирусдан уч киши вафот этиб, 112 янги ҳолат қайд этилди

287

Қирғизистонда 26-октябрга кўра коронавируснинг 112 янги ҳолати аниқланиб, 99 бемор соғайди. Уч киши касалликдан вафот этди. Бу ҳақда Республика штабдан билдиришди.

  • Бишкек шаҳри — 43;
  • Чуй вилояти  — 42;
  • Иссиқкўл вилояти — 11;
  • Жалолобод вилояти — 7;
  • Баткен вилояти — 4;
  • Талас вилояти — 3;
  • Ўш вилояти — 2.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан берни касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 180 74га етди. Ўлка бўйича 175 196 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2658 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 680 нафар бемор, уй шароитида эса 687 нафар киши даволанмоқда.