Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати 22-октябрда комиссияга «Ыйман Нуру» сиёсий партиясини парламент сайловидан четлатиш илтимоси тушганини маълум қилди. Жамоат мурожаатига 100дан ортиқ одам қўл қўйган.
Мурожаатни «Қирғиз қадриятларини ҳимоя қилиш ҳаракати» юборган. Уни фалсафа фанлари номзоди, доцент Гулзат Аалиева бошқаради.
Ариза эгалари «Ыйман Нуру» партиясини сиёсий бирлашма «диний ва этник асосда» тузилгани сабаб парламент сайловига қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талабини қўйишган.
Бундан ташқари, улар «радикал исломчилар билан сепаратистларни» ҳам парламент сайловига қатнашишдан четлатишни талаб қилишган.
Уларнинг маълумотига кўра, «Ата-Журт Кыргызстан» партиясининг рўйхатида сайловга қатнашадиган Турсунбай Бакир ўғли, «Мекенчил» партиясининг директори Шукурбек Эркебаев ва «Азаттык» партиясидан номзодини қўйган Миктибек Арстанбек билан Руслан Бекназаровни бунгача бўлган билдирувлари Қирғизистон мустақиллиги билан замонавийлигига хавф солади.
Ариза эгалари номзодини қўйганларнинг ижтимоий тармоқларда айтганларининг кўплаган скриншотларини қўйишган.
Бундан ташқари, улар Турсунбай Бакир ўғли манасшунос ва файласуф Гулзат Аалиева билан ёзувчи Зулпукаар Сапановни ёмонлаш бўйича «УЖГни ташкил қилган» деб билдиришти. Мурожаатда Бакир ўғлининг Аалиевага қарши йўналтирилган фикрларини ёритган скриншотлар ҳам бор.
«Ыйман Нуру»
«Ыйман Нуру» партияси аниқ қачон тузилгани номаълум, бироқ у 2012-йилнинг июнида рўйхатдан ўтган. Уни «Мекеним Кыргызстан» ва «Биздин Кыргызстан» партияларига асос солган Айбек Осмонов тузган.
Сиёсий бирлашма ўзини адолат ва ривожланиш партияси сифатида таништиради. Шунингдек унинг шиори «Имонли ҳукумат — саодатли ҳаёт!»
2020-йили августда партия лидери деб Нуржигит Кадирбеков эълон қилинган. Сабаби Айбек Осмонов партиядан ўз истаги билан чиқиб кетган. Парламент сайловигача партиянинг тенг ҳуқуқли раиси бўлиб Чингиз Макешов тайинланган.
У журналистларга Осмоновга собиқ божхоначи, коррупция бўйича судланган Райимбек Матраимов босим ўтказгани сабаб у «Мекеним Кыргызстан» партиясидан кетишга мажбур бўлганини билдирган.
Шу билан бирга Осмонов ўлкадан босим сабаб эмас, бизнес ишлари бўйича кетганини айтган. «Мекеним Кыргызстан»нинг вакиллари уларга қўйилган айбларни инкор қилиб, «бирорта партияга босим бўлмаслиги керак» деб билдиришган.
Нуржигит Кадирбеков октябрда ҳукумат алмашиб, парламент сайловининг натижаси бекор қилингандан кейин маданият вазири бўлиб тайинланган. Бироқ Министрлар кабинетининг таркибига кирмаган.
Аалиева ким?
48 ёшдаги Гулзат Аалиева икки хусусий тиббиёт университетида фалсафадан дарс беради. Олдин 15-йил Қирғиз давлат тиббиёт академиясида кафедра бошчиси бўлган.
Аалиева 2021-йилнинг апрелида қўлга олиниб, унга нисбатан «ирқий, этник, миллий, диний ёки ҳудудий низони қўзғатиш» моддаси бўйича судгача текширув бошланган. Бу жамоатчиликда резонанс яратган.
«Экспертиза кўрсатишича, Гулзат Аалиеванинг публикациялари инсонга ва унинг динига қарши харажатларни, аниқ дин, уни тутинган одамларни камситишни, салбий эмоция ва салбий муносабатларни ўз ичига олади», — деб Ички ишлар бошқармасидан билдиришган.
Милиция Аалиевага нисбатан ариза билан ким мурожаат қилганини очиқ айтмаган. Унда Аалиеванинг тарафдорлари Оқ уйга митингга чиқиб, уни бўшатишни талаб қилишган. Митингга Аалиеванинг қариндоши Нурзат Аалиева ҳам қатнашган. Кейин Аалиева уй қамоғига чиқарилган.