Нефтетрейдерлар: Ёқилғи мойнинг нархини ушлаб туриш тўхтамас АЁҚШлар ёпилиши мумкин

354

Қирғизистоннинг нефтетрейдерлар ассоциацияси (ҚНА) ўлкада барча ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилиб қолишидан хавотирда. ҚНАдан билдиришганидай, бу ёқилғи ва дизелнинг нархини ушлаб туришнинг натижасида юзага келиши мумкин.

Ассоциация таъкидлашича, октябрда Россия заводларидан ёқилғи мойларини олиб келиш нархи қимматлагани сабаб республика бўйича 40дан ортиқ ёқилғи қуйиш шахобчаси ёпилган.

«Бугунги кунда октябрь ойида олиб келинган ёқилғи мойларининг нархи ёқилғи шахобчаларида кўрсатилган бензиннинг 1 литрига бўлган чакана нархидан 8, 9 сомга қиммат», — деб таъкидлади таҳлилчилар.

Ассоциациядан маҳаллий нефтетрейдерлар тўққиз ойдан бери нархни бир хил шаклда сақлаб турганини таъкидлашди. Масалан, 2021-йили Россия заводларида АИ-92нинг нархи 137%га қимматласа, маҳаллий ёқилғи шохобчаларида 59%га кўтарилган.

Ёқилғи мойининг нархи 82%га ўсишига қарамай, маҳаллий ёқилғи шохобчаларидаги нархлар 40%га ошган.

«Бироқ нархни бир маромда ушлаб туриш энди мумкин эмас. Чакана нархни йил охиригача 2021-йилнинг октябрь ойидагидай даражада ушлаб туришнинг ягона йўли — нефт маҳсулотларига бўлган солиқни вақтинча кўриб чиқиш», — деб таъкидлашди ҚНАдан.

Нима қилса бўлади?

Ассоциация 2021-йилнинг ноябридан 31-декабригача бензин билан дизелга бўлган акциз солиқнинг ставкасини камайтириб, ёқилғи ташувчиларни қўшимча нарх солиғидан бўшатишни таклиф қилишмоқда.

«Ҳисоблар бўйича, бу чоралар йилнинг охиригача нефтнинг нархини литрига 8,9 сомга қимматлашини бартараф қилиб, унинг чакана нархини октябрь ойининг даражасида ушлаб туришга имкон беради», — дейди нефтетрейдерлар.

Агар бу чоралар кўрилмаса, ёқилғи бозоридаги ҳолат икки сценарий билан ривожланиши мумкин, дейди ассоциация. Биринчи сценарий бўйича «бозор нархидан ташқари нарх қўйилганда» харажатлар оқланмагани сабаб ўлка бўйича ёқилғи шохобчалари ёпила бошлайди. Иккинчи сценарий бўйича, «ёқилғи мойлари келмай қолмаслиги учун» 2021-йилнинг охиригача ёқилғи шохобчаларидаги нархни босқичма-босқич 8, 9 сомга ортириш керак.

Ассоциация нархларни секин-аста ошириш қуйидагича бўлишини тушунтирди:

  • октябрда ёқилғи мойларнинг чакана нархи литрига 1,5 сомга қимматлайди;
  • ноябрда литрига 4,9 сом;
  • декабрда литрига 2,5 сомга.

Нархларнинг ошиш сабаби нимада?

Ассоциация октябрда нима сабабдан ёқилғи мойларининг нархи кескин ошаётганини айтишди. Уларнинг маълумоти бўйича бу Қирғизистон ёқилғи ва мойловчи моддаларни импорт қилаётган Россиянинг заводларида сотиш нархи қимматлаганига боғлиқ бўлмоқда.

Ўз навбатида Россия заводларидаги нархларнинг ўсишига икки сабаб асос бўлган:

Қозоғистон ички бозоридаги бензиннинг дефицитини олдини олиш учун Россия заводларидан 150 минг тонна нефт сотиб олган;

Россиянинг икки йирик заводи режалаштирилган йиллик таъмир сабаб ёпилган.

Нефтетрейдерлар нарх ошишини биринчи марта айтишмаяпти. Бунгача ҳам заводларда нархнинг қимматлагани ва йилдан-йилга ўлка муҳтож бўлган нефтнинг ҳажми ошгани сабаб бўлмоқда.