Президент Садир Жапаров «маҳаллий давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги» қонунни имзолади. Бу бўйича 21-октябрда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
Мазкур қонун маҳаллий давлат маъмурияти етакчиларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида қабул қилинганини таъкидлади.
Энди президент республика ва вилоят миқёсидаги шаҳарларнинг мэрларини тайинлайди. Бундан ташқари, туман ҳокимларини ҳам министрлар кабинетининг кўрсатмаси ва вилоятдаги мухтор вакилнинг таклифи билан президент хизматга тайинлайди ва бўшата олади.
«Квалификацияли кадрларни ва тажрибали бошқарувчиларни хизматга жалб қилиш мақсадида, ҳоким ва унинг ўринбосарлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг етакчиси хизмат ўринларига кадрларни тайёрлаш ҳудудий ва муниципал резервларда турганларнинг орасидан бўлишини», — президентнинг матбуот хизмати қўшимча қилди.
Ҳокимда қандай ваколат бор?
Имзоланган қонунга кўра, ҳокимларга статистика, миллий хавфсизлик, ички ишлар ва маҳаллий ҳарбий бошқарув органларидан ташқари ижройи ҳукуматнинг давлат органларини ҳудудий тизимларининг етакчиларини хизматга тайинлаш ҳуқуқи берилди.
Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари етакчиларининг ваколатли муддати эса 4 йилдан 5 йилга узайтирилди.
Бундан ташқари, ҳоким қишлоқ ҳукумати раҳбарини ва туман миқёсидаги шаҳарларининг етакчиларини хизматга тайинлаб, бўшата олади.
«Туманни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини комплекс ҳал қилиш мақсадида туман кенгаши тузилмоқда», — деб таъкидлади президентнинг матбуот хизмати.
«Маҳаллий давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги» қонун лойиҳасини парламентнинг депутатлари 6-октябрда қабул қилишди. Бу конституциявий қонун бўлгани сабаб унга камида 80 парламент вакили овоз бериши керак эди. Бироқ ОАВларининг маълумотига кўра, овоз беришга 50га яқин депутат қатнашган.
«Айримлари ҳамкасблари учун ҳам «кнопка» босишган. Масалан, Тазабек Икрамов тўрттаси учун овоз берган», — деб ёзади Sputnik.