Бишкек шаҳар суди депутат Ибраевга 2 млн сом қарзини тўлаш мажбуриятини юклади

458
Саматбек Ибраев

Бишкек шаҳар суди 18-октябрда парламент депутати Саматбек Ибраевни «Керемет Банк»га 2 млн 48 минг сом қарзни тўлаш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда «Азаттык» ёзди.

Ибраев бу қарордан норози эканини ва Олий судга мурожаат қилишини билдирди.

Нима бўлган?

Саматбек Ибраев «Росинбанк» ОҲЖдан* 12 млн сомлик янгиланиб турувчи кредит линиясини очган — бироқ бу қачон олингани номаълум. Депутат бу линия асосида «тадбиркорликка боғлиқ бўлмаган мақсадларга» бир неча миллион сом насия олган.

*2019-йили агустда «Росинбанк» ОҲЖни расмий турда «Керемет Банк» ОҲЖ деб ўзгартирилган. Бунк акцияларининг 95% ортиғи Қирғизистон миллий банкига тегишли.

Ибраев «қарзни белгиланган муддатда тўламагани» сабаб «Керемет Банк» 2020-йили Бишкекнинг Октябрь туман судига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Суд 2020-йилнинг 12-ноябрида «Керемет Банк»нинг аризасини қаноатлантирган — Ибраев 2 млн сомдан ортиқ қарзни тўлаш мажбур.

Бироқ депутат бу қарордан рози бўлмай, Бишкек шаҳар судига мурожаат қилган. Суднинг иккинчи инстанцияси Октябрь туман судининг қарорини ўз кучида қолдирди.

Ибраев «Азаттык»қа берган интервьюсида суд текшируви «хўжалик иш» эканини билдирди. Шунингдек, бу қарордан Олий судга шикоят қилишини қўшимча қилди.

«Бу бўйича “Керемет банк” билан баҳсли иш бор. Бошқа ғеч нарса йўқ. Улар ўзлари нотўҳғри ишларни қилиб қўйишган. Қарор ҳам нотўғир чиққан. Энди буни адвокатлар ҳам сўзлашишмоқда [...] Картадан бир нарса бўлиб нотўғри нарсалар бўлиб қолган. Фоизлар нотўғри бўлиниб, кейин талаш бўлган», — деди депутат.

Ибраевлар ва фирибгарлик иши

Саматбек Ибраев / Данияр Ибраев

Бу Саматбек Ибраев ва унинг оиласини қарзлари билан боғлиқ биринчи можаро эмас.

2019-йили депутатнинг ўғли ва «Строймир» компаниясининг директори Данияр Ибраев бир неча қурилиш компанияларига арматура олиб келишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул олгандан кейин бедарак йўқолган. Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармаси «йирик миқдордаги фирибгарлик» моддаси билан судгача текширувни бошлаган.

Ҳуқуқ органларининг маълумотига кўра, зарарнинг миқдори 507 млн 352 минг сомни тузган. 2019-йилнинг декабрь ойида Свердлов туман суди Данияр Ибраевни қамоққа олиш қарорини қабул қилиб, у халқаро қидирувга олинган.

2020-йилнинг февраль ойида Ибраев Болгариянинг София шаҳрида қўлга олиниб, бироқ кўп ўтмай уй қамоғига чиқарилган. Шунингдек, Ибраев Болгария ҳукуматидан қочқин мақомини сўраётгани маълум бўлди. Ҳозир уни Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳамон ҳал бўлмаган.

«Строймир» компанияси ҳозир Ибраевдин аёли Нуржан Иманкулова номида — у жорий йилнинг май ойида Аликул Осмонов номидаги миллий кутубхонанинг директори бўлиб тайинланган.

Жорий йилнинг 4-октябрида Жогорку Кенешнинг биноси олдига ўнлаган одам Саматбек Ибраевнинг оиласига қарши митингга чиқишган. Норозилик акциясига чиққанлар Саматбек Ибраевдан 35 млн долларни қайтаришни талаб қилиб, ҳукуматга мурожаат қилишган.

«Менинг отам оғриб қолиб дори учун ойига 50 минг долларга яқин маблағ керак бўлган. Данияр Ибраев “сен пулингни темир олишга киритсанг, даромад топиб дорига пул чиқариб турасан” деди. Бироқ 2019-йили отам вафот этди. Мен Данияр Ибраевдан пулни беришни талаб қилсам, шу бўйича йўқ бўлиб кетди. Отаси [Саматбек Ибраев] икки йилдан бери қарзни бераман дейди», — деган жабрланувчиларнинг бири Нияз Эрдолатов.

Депутат Ибраев унинг оиласига қўйилган даъволарни «қоралаш» ва «қора пиар» деб баҳолайди. Саматбек Ибраев бу ҳаракатлар у таклиф қилган «финтех» бўйича қонун лойиҳасига боғлиқ бўлмоқда деб ҳисоблайди.

«Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бор. Ҳар бир одам ўзига жавоб бериши керак. Мен ҳам жавоб бераман. Мен қилсам мен жавоб берардим. Данияр қилса ўзи жавоб бериши керак. Ҳар ким ўзи жавоб бериши керак», — деди у.

«Финтех» қонун лойиҳаси ва Абдигуловнинг истеъфоси

Саматбек Ибраев «миллий банк, банклар ва банк ишлари ҳақидаги» муҳокамага сабаб бўлган ўзгартиришларни киритишни таклиф қилган. Ибраев лойиҳасида «молиявий технологияларни» («финтех») қонунийлаштиришни таклиф қилган.

Финтех — бу анъанавий молия ташкилотлари, аниқроғи банклар билан рақобат учун технологияларни ва инновациялардан фойдаланган компаниялар.

Қонун лойиҳасида таклиф қилинган асосий янгиликлар — финтех-компанияларга тегишли олтинни миллий банкда сақлаш. Шунингдек, финтех-компаниялар учун устав капитални қонун асосида камайтириш, уни банкларнинг устав капиталидан 3%дан юқори қилмаслик (600 млн сом) таклиф қилинган. Аниқроғи бу 18 млн сомдан ортиқ бўлмаган суммани тузади.

Бироқ Ибраевнинг ҳамкасблари ва миллий банк бу ўзгаришларни «хавфли» деб аташган. Миллий банкнинг ўша вақтдаги раиси Толкунбек Абдигулов бу ташаббус ўлканинг банк системасини бузибгина қолмай, Қирғизистоннинг миллий хавфсизлигига хавф солишини билдирган.

«Дунёнинг бирорта ҳам давлатида миллий банкнинг сақлаш жойини хусусий компания фойдаланади деган прецедент йўқ. Иккинчидан миллий банк ҳисоб очиб, хусусий корхоналарга хизмат кўрсатиши керак деган қонун ҳам йўқ дунёда. Бунинг бари миллий банк ва ўлка учун жуда хавфли. Сабаби рекламада миллий банкнинг номи айтилади», — деган Абдигулов 29-сентябрдаги парламент йиғинида.

Депутат Мирлан Жээнчороев Ибраев билан бирга финтех ҳақидаги қонун лойиҳасини ёзган молиячи Владимир Фроловнинг репутацияси шубҳали эканини билдирган. Унинг ҳамкасби Мурадыл Мадеминов миллий банк бунгача барқарор ишлаб келганини айтиб, «Қирғизистоннинг банк, молия тармоғи йўқ бўла бошласа депутат Ибраев айбдор бўлади» деган.

Шу сабаб депутат Ибраев Толкунбек Абдигуловни кескин танқид қила бошлаган. Кўп ўтмай Абдигулов ишдан кетиб, унинг ўрнига «бакиевчи кадр» Кубанчибек Бўкўнтаев тайинланган.

5-октябрда иқтисод ва фискал сиёсат бўйича парламент қўмитаси Ибраевнинг финтех бўйича қонун лойиҳасини бир овоздан инкор қилишди.