Тарғибот ишига пул тўплаш. Бекешевнинг ҳаракатини текшириш талаби қўйилди

400

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешевнинг устидан Марказий сайлов комиссиясига, миллий хавфсизлик давлат қўмитасига ва бош прокуратурага ариза тушди. Бу ҳақда халқ вакили ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзди.

Скриншот

Унинг айтишича, даъво аризасида депутатнинг ташвиқот кампаниясига фуқаролардан пул йиғгани қанчалик қонуний эканини текширишни талаб қилган.

«Фуқаронинг аризаси жуда саводли ёзилган, таъкидлаб, матнни тегишли форматга мослагани кўриниб турибди. Мен давлат хизматида ҳам бундай саводли ёзилган хатни кўпдан бери кўрмаган эдим. Балки, бу фуқарога аризага қўл қўйиб бер деб сўранишгандир, бироқ нима бўлганда ҳам мен МСКда ўз талабимни ҳимоя қилишга тайёрман», — деб ёзди Бекешев.

Бекешев «Клооп»нинг журналистига интервью бериб, мазкур даъво аризаси бўйича МСКнинг ишчи гурҳининг бир йиғинига қатнашганини айтди. Бундан ташқари, депутат ишчи гуруҳ ҳозирча хулоса чиқармаганини қўшимча қилди.

Бекешев телеграм-каналида Акбар Бейшалиев исмли фуқаро ҳам ариза қолдирганини айтган. Бироқ ишчи гуруҳнинг йиғилишида Бейшалиев ариза ёзмагани аниқланганини қўшимча қилди.

«Балки, у Россияда туриб массаж қилмоқда. Нимага унинг номидан ариза ёзишди. Айтмоқчи бўлганим, бунгача ҳам мени судга бериб юрган одам бор, биз унинг ортида ким турганини аниқлаганмиз. Шу онда ҳаммаси жойига тушган», — деди у.

Бекешевнинг маълумотига таянсак, ҳайриядан 3 млн сом йиғилган.

Дастан Бекешев — ҳозирда парламент депутати, Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлашга Бишкекнинг Октябрь тумани бўйича бир мандатли округдан номзодини кўрсатган.

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига депутатларни сайлаш 28-ноябрга белгиланган. Бош қонунга кўра, Жогорку Кенеш 90 депутатдан иборат бўлиб, улар 5 йиллик муддатга сайланади. Унинг орасидан ҳар бир тўртинчи мандат аёлларга берилади.

Парламент депутатлари аралаш система билан сайланади. Унда 54 депутат партия рўйхати бўйича, 36си бир мандатли округ бўйича сайланади.

МСК 20-октябрда олдиндаги Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлашга қатнашишни истаган партияларнинг аризасини қабул қилиш якунланганини билдирди. Ягона сайлов округларидан 21 сиёсий партия рўйхатини берди. Умумий кўрсатилган номзодларнинг сони 1046ни тузди. Бу рўйхатда аёллар 36%ни ташкил қилади, қолганлари — эркаклар.