Россиянинг «Кондитер» телелойиҳасида қирғизистонлик Анара Мурзакулова ғалаба қозонди

402

Қирғизистонлик қандолатчи Анара Мурзакулова 19-октябрда Россиянинг «Пятница» телеканалида ўтган «Кондитер» телелойиҳасининг бешинчи мавсумининг ғолиби бўлди. У «Россиянинг энг яхши қандолатчиси» номини олиб, 1 млн рубль совринга эга бўлди.

Лойиҳанинг бошловчиси ва таниқли қандолатчи Ренат Агзамов Мурзакулова ясаган торт ҳакамлар гуруҳини лол қолдирганини билдирди. Шунингдек, Агзамов Мурзакулова «унинг даражасига етган профессионал» бўлганини таъкидлади.

«Кондитер» шоусинингбешинчи мавсуми июнь ойида бошланган. Мурзакулова синовга август ойида келиб, ҳакамлар учун икки қаватли, устига қирғизнинг миллий либосларини кийган қиз тасвирланган торт ясаб келган. Бошловчи Агзамов тортдан таътиб кўриб, таъмини тасвирлаб беролмаётганини айтган. «Кондитер»нинг ҳакамлари бир овоз билан Мурзакуловани суперфиналга ўтказган.

Суперфиналга умумий 15 иштирокчи ўтган — уларнинг ҳар бирига 10 соат ичида махсус торт ясаш топшириғи берилган. Тортнинг оғирлиги 10 килограмм, узунлиги бир метрдан кам бўлмаслиги керак эди. Мурзакулова тўлқин кўтарилган денгиз қароқчисига ўхшатиб торт ясаб, ҳакамлар гуруҳини лол қолдирган.

Мурзакулова 10 йилдан бери Россиянинг Москва шаҳрида яшайди. У миграцияда юриб, «Торт Арууке» брендига асос солган. Ҳозирда унинг инстаграм саҳифасига 50 минг киши обуна бўлган.