Эркинбек Салимбеков «Коррупция» моддаси бўйича қўлга олингани маълум бўлди

342

Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 15-октябрда тадбиркор Эркинбек Салимбеков «Коррупция» моддаси бўйича гумонланаётганини билдирди. У 2021-йилнинг 6-декабригача МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди.

МХДҚ Салимбековни қайси куни қўлга олгани ҳақида турли маълумотлар айтилмоқда. Kaktus.media’нинг маълумотига кўра, у 12-октябрда қўлга олиниб, МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. AKIpress маълумот агентлиги Салимбеков 13-октябрда ушланганини ёзган.

«Дастлабки маълумотлар бўйича, унга божхонадаги ноқонуний схемалар бўйича айб қўйилмоқда. Эркинбек Салимбековни нимада гумонланаётгани номаълум», — деб 24.kg ёзган.

МХДҚ эса Эркинбек Салимбековнинг қўлга олингани ҳақида изоҳ беришдан бош тортган.

Шу билан бирга тадбиркорнинг отаси Мамитбай Салимбеков журналистларга ўғли Эркинбекни қўлга олингани бўйича ҳеч нарса билмаслигини айтган.

«Билмайман. Ҳеч қандай маълумотим йўқ. Иккимиз бугун гаплашгандик», — деган у 14-октябрда Vesti.kg нашрига берган интервьюсида.

Салимбековларнинг оиласига ўлкадаги «Дордой» бозори ва бошқа бир қанча тармоқлардаги бизнеслар қарашли. Бу оиланинг юзи — Аскар Салимбеков. У «Эмгек» партиясининг асосчиси ва лидери.

Эркинбек Салимбеков эса Юстиция вазирлигининг маълумотига қараганда, бир қанча компанияларни, унинг орасида «Дордой Моторс МЧЖ»нинг асосчиси ва етакчиси.

«Эмгек» 2021-йилнинг ёзида Бишкек шаҳар кенгашига сайланган. Шаҳар кенгашининг 11 мандатига эга бўлган.