Ўш: 15 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб милициянинг собиқ ходими қўлга олинди

350
Иллюстратив сурат

Ўш шаҳрида 15 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб 25 ёшли собиқ милиция ходими қўлга олинди. Экспертизанинг натижаси қизнинг зўрланганини тасдиқлаб, гумондор бир ойга қамоққа олинди.

Ўш ШИИБнинг маълумотига қараганда, воқеа 12-октябрга ўтар кечаси бўлган. Шу куни собиқ милиционер тунги дам олиш масканларининг бирида 15 ёшли қиз билан танишган.

Тунги соат 03:00лар атрофида қизни ўз машинасига солиб, Анар кичик туманидаги уйига олиб борган ва шу ерда «эркига қарши зўрлаган». Жабрланувчи милицияга ёзган аризасида гумондор уни «пичоқ билан қўрқитганини» ёзган.

Махсус экспертиза қизни зўрланганини тасдиқлади.

Гумондор қўлга олиниб, ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ўш шаҳар суди 14-октябрда унинг эҳтиёт чорасини кўриб чиқиб, бир ойга қамоққа олиш қарорини чиқарди.

Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати қўшимча қилишича, қўлга олинган одам олдин Ўш ВИИБда ишлаган.

Ҳозирда «Зўрлаш» моддаси билан судгача текширув бормоқда.