9-октябрда 94 ёшида афсонавий опера хонандаси, халқ артисти Ирина Деркембаева вафот этди. Бу ҳақда президент маъмуриятининг матбуот хизмати маълум қилди.
«Қирғиз театр ва опера санъатига ҳаётини бағишлаб, маданият ва санъат тармоғига катта ҳисса қўшган Ирина Григорьевна қирғиз халқини, опера ва балет театри мухлисларининг, замондошлари, яқинлари билан қариндошларининг ёдида мангу сақланади.
«Марҳумнинг оиласига, яқинларига, қариндошларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз», — деб билдирди президент маъмурияти.
Деркембаева — Қирғиз ССРининг ва Бурятия АССР халқ артисти, Данакер ордени соҳибаси. 1978-йили доцент деган илмий даражага эга бўлган. Вокалистларнинг ва балет раққосаларининг бутун иттифоқ танловининг икки карра лауреати.
У 1927-йили 25-декабрда Россиянинг Иркутск вилоятининг Ункурлук қишлоғида туғилган. Ижод йўлини 1942-йили Улан-Удэ мусиқали драма театрининг кордебалетида бошлаган.
Деркембаева П.И.Чайковский номидаги Москва консерваториясини тамомлагандан сўнг 1952-йилдан бошлаб қирғиз опера ва балет театрининг солисти бўлиб ишлай бошлаган. 1972-йилдан бошлаб театрдаги ишини давом эттириш билан бирга Қирғиз давлат санъати институтида, кейин консерваторияда 30 йил дарс берган. Бу ерда кўплаган опера хонандаларини тайёрлаган.